Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон 2021 йил энг кўп гилам экспорт қилган 10 та давлат

Республика ўтган йил Украинага 437 минг долларлик гилам экспорт қилди.

Фото: Royalcarpets

Ўзбекистон 2021 йилда 18 та давлатга қиймати 42,1 миллион долларга тенг бўлган гилам экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Гилам экспорти 2020 йилн билан солиштирилганда 12,8 миллион долларга ортди.

Ўзбекистон 2021 йил гилам экспорт қилган асосий давлатлар:

  • Қирғизистон – 20,3 миллион доллар;
  • Озарбайжон – 7,4 миллион доллар;
  • Россия – 4,2 миллион доллар;
  • Афғонистон – 3,4 миллион доллар;
  • Қозоғистон – 2,8 миллион доллар;
  • Саудия Арабистони – 2,2 миллион доллар;
  • Тожикистон – 538 минг доллар;
  • Украина – 437 минг доллар;
  • АҚШ – 430 минг доллар;
  • Арманистон – 185 минг доллар.

Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йил энг кўп юк автомобили экспорт қилган 6 та давлат ҳақида хабар берилганди.