Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистонда январь ойида энг кўп ишлаб чиқарилган 5 та автомобиль

1 ойда 300 тадан ортиқ Spark автомобили ишлаб чиқарилган.

Фото: Новости Узбекистана

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда январь ойи энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳақида маълумот эълон қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2022 йил январь ойи энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар қуйидагилардан иборат:

  • Lacetti-Gentra – 4 216 дона;
  • Damas – 3 652 дона;
  • Cobalt – 3 393 дона;
  • Nexia T-250 – 713 дона;
  • Spark – 323 дона.

Аввалроқ мамлакатда 2022 йил январь ойи 113,2 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилгани ва бу ўтган йилнинг январига нисбатан 126,4 фоизга, 2020 йил январь ойига нисбатан эса 138,4 фоизга кўплиги ҳақида хабар берилганди.