Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Карьера

«Тиббиёт ходимлари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз» — Президент

Тиббиёт ходимлари Мўйноққа келиб ишлаcа, устама икки баравар бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

23 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари самолёти Мўйноқ аэропортига қўнган. 30 йилдан сўнг фаолияти тикланган аэропортда Шавкат Мирзиёев фаоллар билан суҳбатлашган. Президент аҳолини қандай қилиб рози қилиш ҳақида сўз очиб, Қорақалпоғистонда тиббиёт соҳасини ривожлантириш тўғрисида гапирган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз. Агар Мўйноққа келиб ишлаcа, устама икки баравар бўлади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Президент бу йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган.