Ўзбекистон январь ойида хорижга 1,7 минг тонна қалампир экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга қиймати 1,5 миллион долларга тенг бўлган 1,7 минг тонна қалампир экспорт қилган. Қалампир экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 180 тоннага камайган.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Қозоғистон — 1,3 минг тонна;
- Россия — 102 тонна;
- АҚШ — 91,2 тонна;
- Қирғизистон — 86 тонна;
- Германия — 32,2 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистондаги энг кўп мева-сабзавот экспорт қилаётган ҳудудлар хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон январь ойида қанча мева ва сабзавот экспорт қилгани ҳақида хабар берилди.


