Рейтинг. Ўзбекистондаги энг кўп мева-сабзавот экспорт қилаётган ҳудудлар
Январь ойида 78,6 минг тонна мева-сабзавот экспорт экспорт қилинди.

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида қиймати 55,1 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон қиймати 55,1 миллион долларга тенг бўлган 78,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 14,8 минг тоннага ошган.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь ойида хорижга мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар:
- Сурхондарё вилояти — 14,4 минг тонна;
- Самарқанд вилояти — 11,7 минг тонна;
- Бухоро вилояти — 8,1 минг тонна;
- Тошкент вилояти — 7,4 минг тонна;
- Хоразм вилояти — 6,8 минг тонна;
- Фарғона вилояти — 6 минг тонна;
- Андижон вилояти – 5,7 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти — 3,9 минг тонна;
- Қорақалпоғистон — 3,8 минг тонна;
- Наманган вилояти — 3,4 минг тонна;
- Тошкент шаҳри — 3,2 минг тонна;
- Жиззах вилояти — 2,4 минг тонна;
- Сирдарё вилояти — 1,8 минг тонна;
- Навоий вилояти — 76,8 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп мева-сабзавот экспорт қилаётган давлатлар хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратилиши ҳақида хабар берилди.






