Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Қишлоқ хўжалиги ерларининг айрим фойдаланувчиларига солиқ имтиёзи берилади

Тупроқ унумдорлигини ошириш ва эрозиядан муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширганлик учун солиқ имтиёзи берилади.

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда тупроқ унумдорлигини ошириш ва эрозиядан муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширганлик учун солиқ имтиёзлари берилади. Президентнинг «Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи (ижарачи)ларга пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирлари учун 2022–2023 йилларда синов тариқасида рағбатлантиришнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:

  • тупроқ унумдорлигини ошириш ва эрозиядан муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширганлик учун солиқ имтиёзлари берилади;
  • ерларни тиклаш, қайта фойдаланишга киритиш ва янгидан ўзлаштириш, рекультивациялаш ва мелиорациялаш тадбирларини бажариш учун субсидиялар ажратилади ва ер солиғидан қисман озод этилади.

Аввалроқ қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўмдан субсидия ажратилиши ҳақида хабар берилганди.