Ўзбекистонга сўнгги икки ойда 228 та электромобиль олиб келинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 6 та хорижий давлатдан қиймати 5,9 миллион долларга тенг бўлган 228 та электромобиль импорт қилган. Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 150 тага ошган.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон электромобилларни импорт қилган асосий давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Хитой – 216 та;
- Ҳонконг — 5 та;
- Германия — 3 та;
- Эстония — 2 та;
- БАА — 1 та;
- Қирғизистон — 1 та.
Аввалроқ «Ўзавтосаноат» Хитойнинг BYD электромобиль ишлаб чиқарувчиси билан келишув имзолагани хабар қилинганди. Шунингдек, Навоийда электромобиль заводи қурилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилди.


