Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилаётган 7 та давлат

Рейтингда Покистон етакчилик қилмоқда.

Фото: «grounde.ru»

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 7 та давлатдан картошка импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 7 та давлатдан қиймати 21 миллион долларига тенг бўлган 122,4 минг тонна картошка импорт қилган. 

Картошка импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 42 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар:

  1. Покистон — 91,3 минг тонна;
  2. Қозоғистон — 12,6 минг тонна;
  3. Эрон — 5,2 минг тонна;
  4. Россия —4,4 минг тонна;
  5. Қирғизистон — 4,3 минг тонна;
  6. Афғонистон — 4 минг тонна;
  7. Беларусь — 631,6 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йил энг кўп картошка импорт қилган 5 та давлат рейтинги маълум қилинганди.