Рейтинг. Ўзбекистон 2021 йил энг кўп картошка импорт қилган 5 та давлат
Картошка импорти 2020 йилга нисбатан 109,1 минг тоннага ошди.
Ўзбекистон 2021 йилда қарийб 560 минг тонна картошка импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан қиймати 72,8 миллион долларга тенг бўлган қарийб 560 минг тонна картошка импорт қилган. Шунингдек, картошка импорти 2020 йилга нисбатан солиштирилганда 109,1 минг тоннага ошган.
Қайд этилишича, 2021 йилда Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Қозоғистон — 196 минг тонна;
- Покистон — 161 минг тонна;
- Эрон — 141 минг тонна;
- Покистон — 161 минг тонна;
- Қирғизистон — 35 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2021 йилги ташқи савдо айланмаси таркиби хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2021 йилги савдо ҳажми ҳақида хабар берилди.
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Интервью
Рейтинг
Таҳлил