Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Қашқадарёда молиявий пирамида йўлга қўйилгани аниқланди

Қонунбузарлар фуқароларнинг 14 млрд сўмга яқин пулини ўзлаштирди.

Фото: «liter.kz»

Қашқадарё вилоятида молиявий пирамида йўлга қўйган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро Ш.A. ва унинг жиноий шериклари ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, муайян пул маблағига эга бўлган «содда мижоз»ларни топиб, юридик манзилга эга бўлмаган Nasdaq Unique Finance номли хорижий компанияга 1000 доллар сармоя киритиб, машҳур компанияларнинг акцияларини сотиб олиш орқали ойига 6 фоиздан даромад олишларига ишонтириб, 231 нафар фуқаронинг 13,7 миллиард сўм маблағини ўзлаштирганлиги фош этилди.

Таъкидланишича, судда ушбу шахсларнинг жиноий қилмишлари кўриб чиқилиб, айбдорларга қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланган.

«Шу ўринда, фуқароларимиздан шубҳали молиявий схемалар асосида фаолият кўрсатаётган қўштирноқ ичидаги айрим сохта компания ва фирибгарларнинг тузоғига тушиб, алданиб қолмасликларини таъкидлаб ўтамиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда қарийб 5 минг евро қалбаки тангалар муомалага киритилгани аниқлангани хабар қилинганди. Шунингдек, «Шарғункўмир» ходимларига 2,5 миллиард сўм иш ҳақи тўлаб берилмагани ҳақида хабар берилди.