Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп телефон импорт қилаётган 6 та давлат

Мамлакат уч ойда 9 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. 

Ўзбекистон уч ойда 700 минг 283 дона телефон импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида хориждан қиймати 49,9 миллион долларга тенг бўлган 700 283 дона мобил телефон импорт қилган.

Телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 260 878 донага ошган. Мамлакат 9 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. 

Ўзбекистон 3 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  1. Хитой — 533 704 дона;
  2. Вьетнам — 92 639 дона;
  3. Ҳиндистон — 36 698 дона;
  4. БАА — 33 620 дона;
  5. Қозоғистон — 3518 дона;
  6. Жанубий Корея — 86 дона.

Ойлар кесимида телефон импорти:

  • январь ойида — 129 766 дона;
  • февраль ойида — 284 461 дона;
  • март ойида — 286 056 дона.

Аввалроқ Ўзбекистон январь ойида 129 минг 766 дона телефон импорт қилгани ҳақида маълумот берилганди.