Ўзбекистоннинг уч ойдаги озиқ-овқат импортида энг кўп улушга экан 10 та давлат маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:
- Қозоғистон — 309,7 миллион доллар;
- Россия — 205,2 миллион доллар;
- Бразилия — 97,5 миллион доллар;
- Беларусь — 34,3 миллион доллар;
- Покистон — 33,2 миллион доллар;
- Эквадор — 17 миллион доллар;
- Туркия — 14,7 миллион доллар;
- Хитой — 12 миллион доллар;
- Эрон — 11,8 миллион доллар;
- Украина — 10,8 миллион доллар.
Аввалроқ Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида икки ўрин юқорилагани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон 2019–2021 йиллар бўйича умумий рейтингда икки ўринга кўтарилди ва 2021 йилда 113 та мамлакат орасида 78 ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг умумий тўплаган баллари 0,7 бирликка пасайган.


