Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 14:55 · 23.04.2022

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида икки ўрин юқорилади. «Оғриқли нуқталар» қаерда?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz'га рейтинг таҳлилини тақдим этди.

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида икки ўрин юқорилади. «Оғриқли нуқталар» қаерда?

Economist Intelligence Unit таҳлил агентлиги томонидан Глобал озиқ-овқат индекси (GFSI)ишлаб чиқилган ва у ҳар йили қайтадан тузиб чиқилади. 2021 йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича глобал тадқиқот ва унинг рейтинги ўнинчи маротаба эълон қилинди. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га рейтинг таҳлилини тақдим этди.

GFSI озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятлари, уларнинг мавжудлиги ва хавфсизлиги, шунингдек, дунёдаги 113 та мамлакатнинг табиий ресурслари ва барқарорлигига оид масалаларни кўриб чиқади.

Ўзбекистон 2019–2021 йиллар бўйича умумий рейтингда икки ўринга кўтарилди ва 2021 йилда 113 та мамлакат орасида 78 ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг умумий тўплаган баллари 0,7 бирликка пасайган. 

Инфографика: ПМТИ

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни яхшиланиши пандемия даврида дунёнинг бошқа мамлакатларида озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш йўлидаги салбий ўзгаришлар билан боғлиқ. Тўпланган балл Ўзбекистонга озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси мўътадил бўлган мамлакатлар гуруҳидаги ўрнини сақлаб қолиш имконини берган.

Қуйидагиларни Ўзбекистоннинг мазкур рейтингдаги асосий ютуқлари сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин:

Ўзбекистон «Иқтисодий фойдалана олиш имконияти» категорияси бўйича мавқеини 15 пунктга яхшилади. Бу қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳоларнинг яхшиланиши билан боғлиқ: 

  • Бозор маълумотлари ва мобиль банкингдан фойдалана олиш — мобиль алоқадан фойдаланувчилар сонининг ҳар 100 кишига 75,9 кишидан 101,2 кишига ошиши;
  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш тарифлари қишлоқ хўжалигида ўртача импорт тарифи 19,1 фоиздан 11,4 фоизгача яхшиланди. 

Мутахассислар «Табиий ресурслар ва барқарорлик» категориясида Ўзбекистон бўйича баҳони сезиларли даражада яхшилади. Иқлим ўзгаришига мослашишишга нисбатан сиёсий тарафдорлик бўйича саъй-ҳаракатларнинг юқори баҳоланиши рейтингда мамлакатга ушбу категорияда 19 ўрин кўтарилиш имконини берди.   

Мамлакат даражасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва Ўзбекистон рейтингини яхшилаш учун биринчи ўринда Ўзбекистоннинг баҳолари энг ёмон бўлган «оғриқли нуқталар»га эътибор қаратиш зарур:

Сув ресурслари

Жаҳон ресурслар институти маълумотларига кўра, Ўзбекистон учун сув ресурслари соҳасидаги хавф жуда юқори. Ушбу кўрсаткичларни йиллик умумий сув олишни камайтириш орқали яхшилаш мумкин. Бунинг учун эса барча босқичларда сув йўқотишни қисқартириш зарур. Айниқса, Ўзбекистоннинг энг заиф ҳудудлар сифатида ажралиб турган 3 та ҳудуди — Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятларида сув йўқотишларни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур. 

Аҳолининг камбағаллик даражасидан ташқаридаги улуши 

2011 йилда Харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича аҳолининг кунлик даромади 3,20 долларни ташкил этган. Мутахассислар Жаҳон банки базасидан 2003 йилда ўтказилган сўнгги баҳолашга оид маълумотларни олган. Бу эса камбағалликни баҳолашнинг миллий тизимини тасдиқлаш ва баҳолашни ҳар йили ўтказиш зарурлигига ишора. 

Озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача қийматининг ўзгариши (истеъмол озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг йиллик ўзгариши) — бу кўрсаткични яхшилаш учун ички бозорда ҳам ўзимизда ишлаб чиқариладиган, ҳам мос нархларда импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари таклифини ошириш зарур. 

Шу билан бирга, нархларнинг асоссиз равишда ошиб кетишига йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш ва импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари учун белгиланган тарифларни қайта кўриб чиқиш керак.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди