Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 12:11 · 30.04.2022

Британиялик миллиардер «Челси»ни сотиб олиш учун рекорд сумма таклиф қилди

Рэтклифф жамоанинг дунёнинг элита жамоалари орасидаги ўрнини сақлаб қолишга ваъда берган.

Британиялик миллиардер «Челси»ни сотиб олиш учун рекорд сумма таклиф қилди
Фото: Жим Рэтклифф

Буюк Британиянинг энг бой одамларидан бири Жим Рэтклифф Роман Абрамовичдан 5,3 миллиард долларга «Челси» футбол клубини сотиб олишни таклиф қилди. Агар келишув амалга ошса, бу спорт жамоасининг тарихдаги энг қиммат харид бўлади, деб ёзади The New York Times.

Рэтклифф клубни «чиройли ўйин мухлиси сифатида» сотиб олмоқчи экани ва буни даромад олиш воситаси сифатида кўрмаслигини айтди. Ўз таклифининг бир қисми сифатида у 10 йил давомида «Челси»га 2,1 миллиард доллар сармоя киритишга ваъда берди.

Маблағлар, жумладан, «Стэмфорд Бридж» стадионини реконструкция қилишга йўналтирилади — бу Абрамовичнинг клубни сотиш шарти эди.

«Биз Лондонда шаҳар мақомини акс эттирувчи клуб бўлиши керак деб ҳисоблаймиз», — деди Рэтклифф.

У клубни «Реал», «Барселона» ёки «Бавария»га тенглаштириш ниятида эканини қўшимча қилди.

«Жамоага сармоя киритишда давом этамиз, шунда бизда дунёнинг энг зўр футболчилари, мураббийлари ва эркаклар ҳамда аёллар жамоалари учун ёрдамчи ходимлар рўйхати юқори бўлади», — деди Рэтклифф.

Агар келишув амалга ошса, Рэтклифф украиналикларни қўллаб-қувватлаш хайрия жамғармасига яна 3,1 миллиард доллар ажратиш мажбуриятини олади.

Клуб сотилиш жараёни атрофидаги вазият

Таъкидланишича, «Челси» учун энг яхши харидорни топиш жараёни бир неча ҳафтага чўзилган, Рэтклиффнинг кутильмаган таклифи бошқа аризачиларга хуш келмаслиги мумкин. Таклиф этилган сумма бўйича у клубни сотиб олишга даъво қилган камида учта миллиардернинг таклифларидан ўзиб кетди.

Савдо иштирокчилари томонидан якуний таклифларни топшириш муддати бир неча бор узайтирилди ва шу ҳафта охирида пойгадан чиқмаган учта инвестиция гуруҳига таклифларини яна 600 миллион долларга ошириш кераклиги айтилди.

Рэтклиффнинг спортга киритган сармоялари

Forbes Real-Time маълумотларига кўра, Рэтклиффнинг бойлиги 29 апрель ҳолатига кўра 15,2 миллиард долларга баҳоланган. «Челси»ни сотиб олишга уриниш миллиардернинг спортга киритган биринчи сармояси эмас.

Рэтклифф Франциянинг «Ницца» футбол клубига ва Швейцариянинг «Лозанна» жамоасига эгалик қилади. Бироқ «Челси»ни сотиб олиш бутунлай бошқача маънога эга — Рэтклифф жамоанинг дунёнинг элита жамоалари орасидаги ўрнини сақлаб қолишга ваъда берган.

Абрамович Буюк Британия унга нисбатан санкциялар киритгач, «Челси»ни сотувга қўйишга мажбур бўлди. Миллиардер клубга қарийб 20 йил эгалик қилган.

Абрамович хайрия жамғармаси ташкил этишга ва жамоани сотишдан тушган соф даромадни унга йўналтиришга ваъда берди. Ҳозирда клубни жамоанинг хайрия жамғармаси васийлари бошқаради.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди