Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Буюк Британия Роман Абрамовичга қарши янги санкциялар киритди

Санкциялар Россия Президенти ва унинг атрофидагиларни изоляция қилиш учун киритилган.

Буюк Британия Роман Абрамовичга қарши янги санкциялар киритди
Фото: «foxbusiness.com»

«Челси» футбол клуби эгаси Роман Абрамович ҳамда яна олти нафар россиялик тадбиркор ва топ-менежер Украинадаги вазият туфайли Буюк Британия санкцияларига дучор бўлди. Бу ҳақда Британия Молия вазирлигининг баёнотида маълум қилинди.

Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳужжатда Абрамович «таниқли россиялик тадбиркор ва кремлпараст олигарх» сифатида тасвирланган. У ўнлаб йиллар давомида Президент Владимир Путинга яқин бўлган ва ҳокимиятга яқинлигидан фойда кўрган. Абрамовичнинг ўзи Кремль билан яқин молиявий алоқалари борлигини рад этган.

Абрамовичдан ташқари «Роснефть» бош директори Игор Сечин, «ВТБ» бош директори Андрей Костин, «Транснефть» президенти Николай Токарев, «Газпром» раҳбари Алексей Миллер, тадбиркорлар Дмитрий Лебедев ва Олег Дерипаска ҳам санкцияга тортилди.

Британия ҳукуматининг пресс-релизида айтилишича, гап активларнинг тўлиқ музлатилиши ва Британияга саёҳат қилишни тақиқлаш, шунингдек, Британия фуқаролари ва юридик шахсларига улар билан бизнес юритиш тақиқланиши ҳақида кетмоқда.

Етти нафар россиялик ҳужжатда «бизнес империялари, бойликлари ва алоқалари Кремль билан чамбарчас боғлиқ бўлган энг бой ва энг қудратли олигархлар» деб номланади. Уларга қарши санкциялар Россия Президенти ва унинг атрофидагиларни изоляция қилиш учун киритилган.

Шунга қарамасдан, «Челси» клубига футбол билан боғлиқ фаолиятни давом эттиришга рухсат берилди.

Қайд этиш керакки, 26 февраль куни Абрамович клуб бошқарувини «Челси» хайрия жамғармаси ишончли вакилларига топширди ва март ойи бошида клубни сотишга қарор қилганини айтди. У тушган маблағни Украинадаги жабрдийдалар фойдасига жамғармага ўтказишга ваъда берди.

Аввалроқ Япония Алишер Усмонов ва Рамзан Қодировга нисбатан санкциялар киритгани хабар қилинганди. Шунингдек, Европа иттифоқи яна 160 нафар россияликка қарши санкциялар эълон қилгани ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда