Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:00 · 19.03.2022

Абрамовичдан «Челси»ни сотиб олишга асосий даъвогарлар маълум бўлди

Россиялик миллиардер шахсий санкцияларга учрашдан сал олдин клубни сотишга қарор қилганди.

Абрамовичдан «Челси»ни сотиб олишга асосий даъвогарлар маълум бўлди
Фото: Bloomberg

Россиялик миллиардер Роман Абрамовичдан «Челси» футбол клубини сотиб олиш учун олти нафар асосий даъвогар бор. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 18 март куни аризаларни топшириш муддати эди. Маълумотларга кўра, қизиқиш билдирган асосий даъвогарлар 6 кишидан иборат.

Жумладан, Тодд Бойли — америкалик тадбиркор. У «Челси»ни Clearlake Capital компанияси, швейцариялик миллиардер Хансйорг Висс ва тадбиркор Жонатан Голдштейн билан бирга сотиб олмоқчи. Бойли аллақачон 2019 йилда «Челси»ни сотиб олишга ҳаракат қилган ва 2,9 миллиард доллар таклиф қилган.

Бойли ҳозирда Los Angeles Dodgers бейсбол жамоасининг эгаси ҳисобланади. Висс март ойи бошида Blick газетасига берган интервьюсида яна уч нафар инвестор билан биргаликда музокараларда иштирок этганини тасдиқлаган. Forbes Висснинг бойлигини 5,1 миллиард долларга баҳоламоқда.

Ник Кэнди — Буюк Британиялик тадбиркор. У 18 март куни Жанубий Кореянинг Hana Financial Group ва C&P Sports Group компаниялари гуруҳи билан биргаликда 2 миллиард фунтдан (2,64 миллиард доллар) кўпроқ маблағ таклиф қилганини эълон қилди.

Кен Гриффин — Citadel инвестиция фонди асосчиси. Forbes Гриффиннинг бойлигини 28,3 миллиард долларга баҳоламоқда. Маълумотларга кўра, Chicago Cubs бейсбол клубига эгалик қилувчи Риккеттс оиласи Гриффиннинг аризасига қўшилган. Forbes Ақш маълумотларига кўра, Жо Риккеттс ва оиласининг бойлиги 5 миллиард долларни ташкил этади.

Жош Харрис — Apollo Global Management капитал бошқарув компанияси ҳаммуассиси ҳамда Мартин Броутон — British Airways ва «Ливерпуль» футбол клуби директорлар кенгаши собиқ раиси.

Харрис, шунингдек, Pittsburg Steelers американча футбол жамоаси, Philadelphia Seventy Sixers НБА жамоаси ва New Jersey Devils НХЛ клубининг миноритар эгаси ҳисобланади. Бундан ташқари, Харрис Англия Премьер-лигасининг яна бир клуби — Cristal Palace’нинг улушига эгалик қилади. Тахминларга кўра, у «Челси»ни сотиб олиш учун ушбу улушни сотиши керак.

Oaktree Capital — Американинг активларни бошқариш компанияси. У «Челси»ни сотиб олиш учун ариза беришни режалаштиргани ҳақида Bloomberg манбаси хабар берди.

Вуди Жонсон — АҚШнинг Буюк Британиядаги собиқ элчиси. У New York Jets американча футбол жамоасига эгалик қилади. ESPN Жонсоннинг «Челси» шартномасида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида ёзган. Жонсон Johnson & Johnson компаниясига эгалик қилувчи оила ворислари биридир. Forbes маълумотларига кўра, Жонсон оиласининг бойлиги 10,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Қайд этиш керакки, Абрамович 2 март куни «Челси»ни сотиш қарорини эълон қилганди. Миллиардер бу жараён тез бўлмаслигини тан олди. У клубни «сотишдан тушган барча соф тушум» йўналтириладиган хайрия жамғармасини яратишга ваъда берди.

«Жамғарма Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужумидан жабр кўрган барча — россияликлар, украиналиклар, Донецк ва Луганск манфаатларини кўзлаб ишлайди», — деди Абрамовичнинг вакили.

Клубни сотиш ниятини эълон қилгач, Абрамович Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг шахсий санкцияларига учради. Абрамовичнинг активлари музлатиб қўйилди, чекловлар «Челси» фаолиятига ҳам таъсир қилди.

Аввалроқ Роман Абрамович «Челси»ни қанчага сотиши маълум бўлганди. Шунингдек, Португалияда Абрамовичга фуқаролик олишда ёрдам берган яҳудийлар етакчиси ушлангани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди