Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Жек Манинг ҳибсга олиниши ҳақидаги миш-мишлар Alibaba капиталлашувини кескин пасайтирди

Хитой ҳукумати билан зиддиятдан кейин Ма 2020 йил охиридан бери кўп кўриниш бермади.

Фото: Reuters

Хитойнинг CCTV телерадиокомпанияси 25 апрелдан бери Ханчжоу полицияси Ма фамилиясига эга эркакка қарши тергов бошлаганини хабар қилди, деб ёзади Insider.

Бу Гонконг фонд биржасидаги Alibaba акцияларининг 9,4 фоизга тушиши учун етарли бўлди, шу сабаб компания капиталлашуви 26 миллиард долларга қисқарди.

Кейинчалик бошқа давлат ОАВлари ҳибсга олинган шахснинг исмида учта белги борлигини, у 1985 йилда туғилганини (Ма 1964 йилда туғилган) ҳамда IT ускуналар билан шуғулланувчи ва ишлаб чиқувчи компания раҳбари эканини маълум қилди. Бу инвесторларни бироз тинчлантирди ва Alibaba акциялари савдони атиги 0,83 фоизга пасайиш билан якунлади.

Хитой ҳукумати билан зиддиятдан кейин Ма 2020 йил охиридан бери кўп кўриниш бермади.

«Хитой технологик компанияларга нисбатан кескин чоралар кўрмоқда ва энди ҳамма ҳушёр: агар бирор нарса юз берса, улар акцияларни сотиб юборишади», — деди Гонконгда жойлашган Wealthy Securities бошқарувчи директори Луис Цзе.

Аввалроқ Alibaba акциялари 3 май куни компания асосчиси Жек Мага нисбатан ҳукумат хавфсизлик текшируви ўтказилаётгани ҳақидаги тасдиқланмаган миш-мишлар туфайли 9 фоиздан кўпроққа тушганидан кейин тахминан 1 фоизга арзонлашганди.