Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Лизингга олинган мол-мулк учун ижара шартномаси Е-ijara хизматида қандай рўйхатдан ўтказилади?

Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашё лизинг объекти бўлиши мумкин

Давлат солиқ қўмитаси лизингга олинган мол-мулк учун ижара шартномаси Е-ijara хизматида қандай рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумот берди.

Лизинг — молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. 

Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашё лизинг объекти бўлиши мумкин, шу жумладан: 

  • корхоналар; 
  • мулкий комплекслар;
  • бинолар;
  • иншоотлар; 
  • ускуналар;
  • транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк. 

Лизинг олувчи лизинг шартномаси бўйича олинган мол-мулкдан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиши шарт. 

Агар лизинг олувчи (юридик шахс) лизинг асосида олинган кўчмас мулкни ижарага берса, у ижара шартномасини Е-ijara хизматида рўйхатдан ўтказиши зарур. 

Бунинг учун лизинг берувчи:

  1. ЭРИ калити ёрдамида Ijara.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетига киради; 
  2. Юқори меньюдан «Лизинг» бўлими танлайди.
  3. «Лизингга берилаётган кўчмас мулк тўғрисида маълумот» бўлимида: 
  • очилган рўйхатдан керакли кўчмас мулкни танлайди; 
  • лизингнинг бошланиш ва тугаш санасини кўрсатади. 

Шундан сўнг «Лизингга олувчи тўғрисида маълумот» бўлимида мулкни ижарага олган юридик шахс СТИРни киритади. Тизимда юридик шахснинг номи, жойлашган жойи ва манзили автоматик равишда акс этади. Кейин «Юбориш» тугмаси босилади. 

Юқоридаги амаллар бажарилгач, лизинг олувчи кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини рўйхатдан ўтказишда «Кўчмас мулк объекти» қаторида очиладиган рўйхатда ўзи ижарага бераётган кўчмас мулкнинг кадастр рақами акс этади.