Инвестор ва Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет билан кечки овқат ҳуқуқи Ebay хайрия аукционида 19 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Маълум қилинишича, Glide хайрия ташкилоти учун пул йиғиш бўйича ким ошди савдоси 12 июнь куни 25 минг доллар бошланғич баҳо билан очилди. 13 июнь куни таклифлар 2 миллион доллардан ошди. Якуний таклиф 19 миллион долларни ташкил этди. Харидор аноним қолишни хоҳлаган.
Аввалги рекорд BitTorrent бош директори Жастин Сун томонидан ўрнатилган бўлиб, у 2019 йилда Баффет билан кечки овқат қилиш учун 4,57 миллион доллар тўлаганди.
Маълумот учун, 90 ёшли Баффет билан кечки овқат қилиш имконияти 2000 йилдан бери сотиб келинади. 2020 ва 2021 йилларда коронавирус пандемияси сабабли аукцион ўтказилмаган.
Ушбу ташаббус 20 йил давомида 53 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғди. 2022 йилги аукцион охиргиси бўлди.
Мавзуга доир:
- Уоррен Баффетнинг компанияси бозорлардаги пасайиш фонида бир нечта компаниялар акцияларини сотиб олди
- Уорен Баффет фонд биржаларидаги вазиятни қимор ўйнашга қиёслади
- Уорен Баффетнинг компанияси HP’нинг энг йирик акциядорига айланди


