Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 2022 йил 29 июнь ҳолатига бозорларда алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидаги нархларда сотилган:
- суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 минг–76 минг сўм;
- қўй гўшти (1 килограмм) — 55 минг–88 минг сўм;
- картошка (1 килограмм) — 2 минг–7 минг сўм;
- пиёз (1 килограмм) — 2 минг–5500 сўм;
- сабзи (1 килограмм) — 1000–6 минг сўм;
- тухум (10 дона) — 7000–15 минг сўм;
- гуруч (1 килограмм) — 5 минг–22 минг сўм;
- ўсимлик ёғи (1 литр) — 15 500–30 минг сўм;
- шакар (1 килограмм) — 10 минг–18 минг сўм.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев нархларни сунъий ушлаб туриб, бу масалада кўзбўямачилик ёки ура-урачиликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтганди.
Шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон бозорларида шакар нархининг ошиши юзасидан тушунтириш берганди.


