Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ҳиндистон ташқи савдо операцияларини рупида ҳисоблашга ўтади

Янги механизмда иштирок этиш учун хорижий банклар рупияда махсус ҳисоб очиши керак. 

Ҳиндистон захира банки (мамлакат Марказий банки) ташқи савдо операцияларини рупида ҳисоблаш механизмини жорий қилди. Бу ҳақда The Times of India ёзмоқда.

Маълум қилинишича, Ҳиндистон миллий валютасида тўловларни амалга ошириш учун банклар биринчи навбатда регулятор валюта бўлимининг розилигини олиши керак бўлади.

«Ҳиндистон экспортига эътибор қаратган ҳолда жаҳон савдосининг ўсишини рағбатлантириш ва халқаро савдо ҳамжамиятининг рупига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида тўловларни ҳисоб-китоб қилиш ҳамда экспорт-импорт операцияларини рупида ҳисоблаш учун қўшимча тизим яратишга қарор қилинди», дейилади хабарда.

Янги механизмда иштирок этиш учун хорижий банклар рупида махсус ҳисоб очиши керак. 

Бундай ҳисобварақлардаги маблағлар лойиҳалар ва инвестициялар, ташқи савдо операциялари учун тўловлар, шунингдек, Ҳиндистон давлат облигацияларини сотиб олиш учун ишлатилиши мумкин.

Мавзуга доир: