Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 12:00 · 15.03.2022

Ҳиндистон ва Россия ҳисоб-китобларни рупий ва рублда амалга оширишга ўтиши мумкин

Россия томонидан рупий тўлов механизми аллақачон кичик миқёсда фойдаланилган.

Ҳиндистон ва Россия ҳисоб-китобларни рупий ва рублда амалга оширишга ўтиши мумкин
Фото: «isgyan.in»

Ҳиндистон ва Россия миллий валюталарда (рупий ва рубль) савдо ҳисоб-китоблари механизмини яратиш масаласини кўриб чиқмоқда, Бу ҳақда Mint газетаси Ҳиндистон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бундай савдо механизми ҳинд экспортчиларига Россияга маҳсулот етказиб бериш учун доллар ёки еврода эмас, балки рупийда тўлаш имконини беради.

Бундай шартномага кўра, Россия банки Ҳиндистон банкида, ҳинд банки эса Россияда ҳисоб очиши керак бўлади. Келишувда қайси банклар иштирок этиши ҳозирча номаълум. Манбалардан бири бошланғич нуқта сифатида учинчи валютани, масалан, юанни олиш мумкинлигини маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, алмашинув курсини ҳеч қандай валютага боғлашга ҳожат қолмайди. Келишув доирасида Россия валютаси рупийга конвертация қилинади ва пул Ҳиндистон банкидаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

Таъкидланишича, Россия томонидан рупий тўлов механизми аллақачон «кичик миқёсда», хусусан, чой каби товарлар учун қўлланилган. Шунингдек, маҳаллий валютадаги савдо механизми икки давлат учун катта аҳамиятга эга, чунки Ҳиндистон Россиядан кўплаб мудофаа ва ядровий маҳсулотлар сотиб олади ҳамда бунинг эвазига фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги товарлари, шунингдек, машинасозлик маҳсулотларини экспорт қилади.

«Рупия ва рубль савдоси жуда фаол. Биз савдони осонлаштириш учун валюта келишуви устида ишлаяпмиз, айниқса Россиядан нефть сотиб олишни ҳам кўпайтиришни режалаштирмоқдамиз», — деди исмини ошкор этмаган ҳиндистонлик амалдорлардан бири.

Унинг қўшимча қилишича, Ҳиндистон Россия нефтини пастланган нархда сотиб олишни хоҳлайди. Таъкидланишича, Ғарб санкциялари туфайли ҳинд экспортчиларига Россияга аллақачон жўнатилган товарлар учун тахминан 500 миллион доллар миқдоридаги тўловлар блокланган.

Аввалроқ Россия компаниялари ёппасига Хитой банкларида ҳисоб рақам очишни бошлагани хабар қилинганди. Шунингдек, санкциялар туфайли Россия 300 миллиард долларлик олтин-валюта захираларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди