Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Карьера

Умурзоқов Инвестиция вазирлигидан кетди, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум

Депутатлар инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Хўжаев номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Фото: ИТСВ матбуот хизмати

Сардор Умурзоқов Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланиши муносабати билан инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев эгаллайди.

Умурзоқов Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Хўжаев номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.