Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистондаги ишсизлик даражаси маълум қилинди

Ўзбекистонда январ-июнь ойларида ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этди. Ишлашни хоҳламайдиган ёки дарҳол ишга жойлашишга имконияти йўқлар 2021 йилга нисбатан 183,6 минг кишига камайгани маълум қилинди.

Ўзбекистонда ишга муҳтож аҳоли сони 1 миллион 326,6 минг кишини ташкил этади. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2022 йилнинг январ-июнь ойларида ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган.

Мамлакатда ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 миллион 326,6 минг кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 8,8 фоизни ташкил этган. 

Шунингдек, 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси 14,5 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса 12,8 фоиз бўлган.

Бунда, ишлашни хоҳламайдиган ёки дарҳол ишга жойлашишга имконияти йўқлар 2021 йилга нисбатан 183,6 минг кишига камайган. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган талабалар ҳамда туғруқ таътилидаги аёллар сони 222,4 минг кишига ошган.

Аввалроқ Ўзбекистонда офисда ишловчиларнинг 42 фоизи касбини жисмоний меҳнатга алмаштиришга тайёрлиги ва бунга уларни нима ундаши хабар қилинганди.

Шунингдек, Ўзбекистонда олий маълумотсиз бўла туриб қандай иш топиш мумкинлиги ҳақида хабар берилди.

Қолаверса, Ўзбекистонда интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизлик даражасини камайтиришда ёрдам бераётгани маълум қилинди.