Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:21 · 05.08.2022

Тадқиқот: Ўзбекистонда интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизлик даражасини камайтиришда ёрдам беряпти

ПМТИ экспертлари интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши мамлакатдаги ишсизлик даражасига қандай таъсир қилиши бўйича тадқиқот ўтказди. Натижаларга кўра, Интернетдан фойдаланувчилар сонининг 1 фоиз пунктига ортиши ишсизликни 0,02 фоиз пунктига камайтиради.

Тадқиқот: Ўзбекистонда интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши ишсизлик даражасини камайтиришда ёрдам беряпти
компьютер интернет

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши мамлакатдаги ишсизлик даражасига қандай таъсир қилиши бўйича тадқиқот ўтказди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.

Маълум бўлишича, тадқиқот давомида интернет ва мобил алоқанинг ривожланиши Ўзбекистонда ҳам ишсизлик даражасини камайтиришда ёрдам бераётгани аниқланган. Хусусан, оптик толали интернет узунлигининг 100 километрга ошиши ишсизликнинг 0,04 фоиз пунктига (фоиз пункти — икки фоиз орасидаги фарқ) қисқаришида ёрдам беради. Интернетдан фойдаланувчилар сонининг 1 фоиз пунктига ортиши ишсизликни 0,02 фоиз пунктига камайтиради. 100 та янги асосий алоқа станциясининг қурилиши ишсизлик даражасини 0,05 фоиз пунктига камайтириш имконини беради.

Таъкидланишича, тадқиқотни ўтказишда ҳудудлар бўйича 2015–2020 йилларга оид статистик маълумотларга асосланган эконометрик моделлардан фойдаланилган. Экспертлар сўнгги йилларда Ўзбекистонда АКТ соҳасида банд бўлганлар сони муттасил ошиб бораётганига эътибор қаратган. Агар 2015 йилда соҳада 33,4 минг киши ишлаган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 53,8 минг кишини ташкил этган (ўсиш суръати — 161 фоиз).

Бошқа томондан, иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида бандлик билан боғлиқ муаммони янгича ёндашув — масофавий иш ёки фриланс орқали ҳал қилиш имконияти ортаётгани айтилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда бир қатор рақамли фриланс платформалари фаолият юритмоқда. Улар одамларга «ўзини-ўзи» иш билан таъминлашда ёрдам беряпти.

Тадқиқот муаллифлари, шунга қарамай, Ўзбекистонда АКТнинг ривожланиши ишсизликнинг қисқаришига кучли таъсир қилаяпти деб бўлмаслигини қўшимча қилган. Қайд этилишича, буни икки омил билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, юқори тезликка эга интернет асосан йирик шаҳарларда мавжуд ва олис аҳоли пунктларини бутунлай қамраб олмаган. Иккинчидан, рақамли маконда пул ишлаш имконини берувчи компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмалар етарли даражада эмас.

Лекин умуман олганда, келгусида ишсизлик муаммосини ҳал этишда АКТнинг роли ортиб бориши айтилган. Чунки соҳа ривожлангани сари одамларнинг онлайн платформалар орқали иш топиши ёки тўғридан-тўғри онлайн сайтларда ишлаш имконияти ортади. Боз устига халқаро меҳнат бозорида рақамли касбларга талаб муттасил ошиб бораётгани таъкидланган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди