Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 23:00 · 16.11.2021

Ўзбекистондаги ишсизлик, ўсган олтин-валюта захираси ва воз кечилаётган Аи-80 бензини — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Ўзбекистондаги ишсизлик, ўсган олтин-валюта захираси ва воз кечилаётган Аи-80 бензини — кунлик дайжест
Фото: «posudaguide.ru»

Яқин соатларда 2021 йилнинг 16 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Биржада арзонлашган шакар

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 9198 тонна шакар қўйилган ва улардан 8005 тоннаси, яъни 87 фоиз қисми сотилган.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8320,5 сўмдан 7847,4 сўмгача, яъни 5,7 фоизга пасайган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 8201,8 сўмни ташкил этган.

Ўсган олтин-валюта захираси

Ўзбекистон ялпи халқаро олтин-валюта заҳираси ўсди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2021 йилнинг октябрь ойида 797,1 миллион долларга ёки 2,3 фоизга ўсган. Бунда олтин нархининг ой бошидаги 1730,95 доллардан 1796,30 долларгача кўтарилишининг таъсири 788,3 миллион долларни ташкил қилган

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1 ноябрь ҳолатига кўра, 35 миллиард 211,4 миллион долларни ташкил қилмоқда. 1 октябрда бу кўрсаткич 34 миллиард 414,3 миллион долларга тенг эди.

Ўзбекистоннинг олтин захираси 21 миллиард 669,9 миллион долларга етган. Шунингдек, нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори 12 миллиард 417,1 миллион долларни ташкил этган.

Ҳокимликлар ғаллакорлар ишига аралашмайди

Ўзбекистонда ҳокимликларнинг ғалла етиштирувчилар ишига аралашуви тақиқланади. «Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, 2022 йилдан экишга тавсия этилган буғдой навлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мустақил жойлаштирилади. 2022–2024 йилларда кластерлар ва фермерлар етиштирган ҳосилининг ғалла экилган ҳар гектар майдон ҳисобидан ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотади.

Ҳар йили 1 августгача буғдойнинг келгуси йил ҳосили учун кутилаётган индикатив нарх ОАВда эълон қилинади. Давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига қуйидагилар тақиқланади:

  • имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига аралашиш;
  • буғдойни сотиш, шартномалар тузиш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашиш;
  • ғаллачилик кластерларига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида ёзма ёки оғзаки тартибда кўрсатма бериш.

Қарорга кўра, 2021–2022 йилларда «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги дон корхоналари тадбиркорларга сотилади.

Ўзбекистондаги ишсизлик

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга, январь-июнь ойларига нисбатан 0,4 фоизга камайди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг сентябрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан Ўзбекистоннинг 108 та шаҳар ва туманида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилган. Тадқиқот давомида 500 та ўзини-ўзи бошқариш органи, 5 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26,5 минг нафар фуқаро қамраб олинган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида меҳнат ресурслари сони 19 миллион 322,8 минг кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 101,1 фоизга ёки 201,4 минг кишига ошган. Шунингдек, иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 миллион 609,1 минг кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга (403,9 минг кишига) ошган.

Воз кечилаётган Аи-80 бензини

Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб «Аи-80» маркали бензиндан воз кечилади.

«‘Aи-80’ бензини асосан халқимизни, истеъмолчиларни ўйлаб ‘Ўзбекнефтгаз’ томонидан ишлаб чиқариляпти ва арзон нархда таклиф этиляпти. Бугунги кунда ҳам ушбу маркали бензин 6800-6900 сўм атрофида сотилмоқда», — дейди «Ўзбекнефтгаз» департамент директори Хушнуджон Маҳмудов.

Қайд этилишича, «Ўзбекнефтгаз» стратегиясида келгуси йилдан бошлаб Аи-80 маркали бензиндан босқичма-босқич воз кечиш ва янада сифатли қилиб ишлаб чиқариш бўйича иш олиб бориш кўзда тутилган.

Нархи ўзгариши кутилаётган бензин

Ўзбекистонда бензин нархи 10–15 кун ичида ўзгаради. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоевнинг маълум қилишича, бензин нархларига таъсир қилувчи омиллар ўрганилган, кўрсатмалар берилган, чоралар кўриляпти. Бу бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ишлаяпти.

«Қаерда бозор механизмлари асосида табиий ўсишга эришилган бўлса, биз унга таъсир кўрсата олмаймиз. Лекин сунъий равишда юзага келтирилган, келишиб қилинган, манипуляция ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мумкин», — дея таъкидлаган Фаррух Қорабоев.

Қайд этилишича, бензин нархи ошишида ҳам манипуляция ҳолатлари, арзон нархдаги бензинни сунъий равишда аннуляция қилиш аломатлари аниқланган. Бунга албатта керакли чоралар кўрилиши хабарда таъкидланган.

Узумзорлар ва виночилик учун 13,1 млн доллар

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилбар Сиддиқованинг хабар беришича, инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича 15 та лойиҳа доирасида жами 13,1 миллион доллар маблағлар ўзлаштирилган. Бу эса белгиланган режага нисбатан 188,7 фоизга юқорилигини кўрсатади.

Қайд этилишича, соҳада ўзбек миллий брендни яратиш бўйича 110 та товар белгиси ва маҳсулот миллий номлари патентланган. Жумладан, мева-резаворлардан тайёрланган 8 хил вино маҳсулоти ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади. 

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди