Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 22:09 · 21.11.2021

Бензин нархи можароси, Ўзбекистондаги ишсизлик ва Путин билан учрашган Мирзиёев — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Бензин нархи можароси, Ўзбекистондаги ишсизлик ва Путин билан учрашган Мирзиёев — ҳафталик дайжест
Фото: Sputnik

Яна бир ҳафта (15–21 ноябрь) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

2022 йил учун давлат бюджети лойиҳаси

Молия вазирлиги «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини эълон қилди. Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Бюджет кодексининг 83-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган. Унда Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистоннинг кафолати остида олинадиган давлат қарзининг чекланган ҳажмлари белгиланган. Лойиҳа 17 та модда ва 10 та иловадан иборат.

Қонун лойиҳасида:

  • 2022 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози;
  • 2022 йил учун консолидациялашган давлат бюджети даромадлари ва харажатлари прогнози ҳамда 2023–2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари;
  • биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун Ўзбекистон бюджетидан 2022 йилда ажратилаётган маблағларнинг чекланган миқдорлари;
  • Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари прогнозлари;
  • Ўзбекистон бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратилаётган тартибга солувчи трансфертлар;
  • давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 2022 йилги тушумлари ва харажатлари прогнозлари ҳамда 2023–2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгилаб берилган.

Қайд этилишича, 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳаси ва 2023–2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистондаги ишсизлик

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга, январь-июнь ойларига нисбатан 0,4 фоизга камайди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг сентябрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан Ўзбекистоннинг 108 та шаҳар ва туманида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилган. Тадқиқот давомида 500 та ўзини-ўзи бошқариш органи, 5 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26,5 минг нафар фуқаро қамраб олинган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида меҳнат ресурслари сони 19 миллион 322,8 минг кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 101,1 фоизга ёки 201,4 минг кишига ошган. Шунингдек, иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 миллион 609,1 минг кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга (403,9 минг кишига) ошган.

ҚҚС 12 фоизгача пасайтирилади, фақат 2023 йилдан

Ўзбекистонда 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи 12 фоизгача пасайтирилади. у ҳақда Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган 2022 йилги бюджетномада сўз боради.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

  • қўшилган қиймат солиғи 15 фоиздан 12 фоизга;
  • мобиль алоқа хизматларига акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга;
  • банк, мобиль алоқа операторлари ва бозорлар ва савдо комплекслари учун белгиланган фойда солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилади.

Бунда қатъий миқдорда белгиланган акциз, ер солиғи, мол-мулк, сув солиғи ставкалари инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда индексацияси қилинади.

Эски «права»ни алмаштириш муддати узайтирилди

Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди. «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида»ги ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

  • 2010 йилгача берилганлари — 2022 йил 31 мартгача;
  • 2010–2012 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 июнгача;
  • 2013–2015 йилларда берилганлари — 2022 йил сентябргача;
  • 2015 йилдан кейин берилганлари — 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган муаммолар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ишбилармонлик муҳитини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказилди. Ҳисоботда таъкидланишича, октябрь ойида товарлар/хизматларга бўлган талаб сўровномада иштирок этган 53 фоиз корхоналарда яхшиланиб, ходимлар сони эса 31 фоиз корхоналарда ошган.

Шу билан бирга, қуйидагилар тадбиркорликда тўсқинлик яратаётган муаммолар сифатида белгиланган:

  • молиялаштириш ва ер участкалари;
  • юқори солиқ ставкалари;
  • пандемия таъсири;
  • юқори нархлар;
  • хомашёнинг етишмаслиги;
  • товарлар/хизматларга бўлган талабнинг пастлиги.

Сотилаётган Матбуот уйи

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Матбуот уйи сотувга қўйилди. Маълум қилинишича, инвестиция киритиш миқдори ихтиёрий бўлиб, талабгорларнинг хоҳишига қараб белгиланади. Бино-иншоотлар майдони 18 142 квадрат/метрни ташкил этади. Закалад пули таклиф этилаётган нархнинг камида 5 фоизи миқдорида этиб белгиланган.

Фото: Sputnik

Қайд этилишича, талабгорлардан келиб тушган таклифларни умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига киритилади ҳамда мазкур комиссия қарорига асосан ғолиб аниқланади.

Экобошқармага Captiva «ҳадя қилган» Даврон Ҳидоятов

Даврон Ҳидоятовнинг Тошкент вилояти ҳокими сифатидаги сўнгги қарорларидан бири «Автотранспорт воситасини балансдан-балансга ўтказиш тўғрисида» бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қарорга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги балансидаги 2015 йилда ишлаб чиқарилган Captiva Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига ўтказилди.

Шунингдек, қарорда Тошкент вилояти ҳокимлиги ишлар бошқармаси ўрнатилган тартибда автотранспорт воситасини топширилишини, Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қабул қилиб олиниши қайд этилган.

Мирзиёев ва Путин учрашуви

Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 19 ноябрь куни ташриф билан Россияга келди. Маълум қилинишича, олий даражадаги музокаралар Кремлда бўлиб ўтди. Ўзбекистон товар айирбошлаш ҳажмининг 18 фоизи Россияга тўғри келмоқда. Товар айирбошлаш кўпаймоқда: пандемияга қарамай, 2020 йили 15 фоиздан кўпроққа ошган.

«Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, кейинги йилларда муносабатларимизда чинакам улкан ютуқларга эришилди — бундай кўрсаткичлар илгари бўлмаган. Сиз айтганингиздек, товар айирбошлаш ортмоқда: тўққиз ой якунида беш миллиардни ташкил этди, йил охирида етти миллиард бўлади. Муносабатларимизда бундай рақам илгари кузатилмаган», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, 2020 йилда ўзаро савдо ҳажми 5,6 миллиард доллардан ошган бўлса, 2021 йилнинг 10 ойида ушбу кўрсаткич 6 миллиарда етиб, йил якунига қадар 7 миллиард долларга яқинлашиши кутилмоқда.

Музокаралар якунида Президентлар Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Ташриф доирасида жами 18 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Чирчиққа кўчаётган заводлар

«Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводи», «Агрегат заводи», «Технолог», «Технолог-Стан», «Агросаноатмашинвест» корхоналари ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Чирчиқ шаҳридаги «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ҳудудига кўчириш ҳамда корхоналарни қайта ташкил этиш масалалари уларнинг акциядорлари умумий йиғилиши томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилган ва тегишли қарорлар қабул қилинган. Шунингдек, корхоналар негизида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери ташкил қилинади.

Бундан ташқари, «Тошкент трактор заводи» масъулияти чекланган жамияти («ТТЗ» МЧЖ) ташкил этилади. «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ҳамда юқорида айтиб ўтилган корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улушлари номинал қийматда ушбу корхонага ўтказилади. «ТТЗ» МЧЖдаги давлат улуши «Ўзавтосаноат»га 2 йил муддатга ишончли бошқарувга берилади.

Бензин нархи атрофидаги гаплар

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда бензин нархи кескин кўтарилиши жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Аввалроқ Ўзбекистонда АИ-80 бензинининг бошланғич нархи 70 фоиз кўтарилгани маълум қилинди. Шундан сўнг Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев бензин нархи 10–15 кун ичида ўзгаришини айтди.

Кейинчалик Ўзбекистонда биржа савдоларида Аи-80 маркали автомобиль бензини нархи 8 фоизга арзонлашди. «Ўзбекнефтгаз» департамент директори Хушнуджон Маҳмудов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензиндан воз кечилишини маълум қилди. Шунингдек, 20 ноябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Аи-80 маркали бензин нархи 9,5 фоизга арзонлашгани ҳақида хабар берилди.

Олиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди