Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Таҳлил

Электромобиллар келажаги: Ўзбекистонда вазият қай ҳолда?

UzAuto корхоналарида BYD қайси моделларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштираётгани ҳали номаълум. Келишувнинг кейинги босқичларида двигатель, электродвигатель ва электромобиллар учун аккумлятор батареялари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 

АҚШ Президенти Жо Байден америкаликларга электромобиллар ва қуеш батареяларига ўтишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш орқали ҳар бир киши йилига 500 доллар тежаб қолиш имкониятига эга, сабаби еқилғи қуйиш шахобчаларида қиммат еқилғи учун пул тўланмайди. 

AlixPartners консалтинг компанияси таҳлилчиларининг фикрича, жаҳонда сотилган янги автомобилларнинг умумий ҳажмидан электромобилларнинг улуши 2028 йилда 33 фоизга, 2035 йилга келиб эса 54 фоизга ошади. 

Германиянинг автомобиль ишлаб чиқарувчиси Volkswagen 2018 йилда электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича етакчиликка эришишни режалаштираётганини маьлум қилди. Ушбу мақсад учун компания 2023 йилгача 50 милиард доллар сарфлашни мақсад қилган.

Volkswagen’нинг асосий рақобатчиси бўлган Япониянинг Toyota компанияси ҳам 2019 йилнинг езида ўз моделларининг электрлаштирилган версияларини ишлаб чиқаришга тайергарлик кўраетганини эьлон қилганди.

Хитой ва Европа 2030 йилгача электромобиллар учун доминант бозор бўлади. АҚШ бозорида электромобилларнинг маҳаллий моделлари айниқса, пикап сигментидаги электромобиллар ривожланиши тезлаша бошлайди. Ҳатто, Россия ҳам 2021 йилнинг охирига қадар ўз электромобилини ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирган.

Ўзбекистонда ишлар қай ҳолда? 

Ўзбекистоннинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, мамлакатда электромобиллар ишлаб чиқариш ниҳоятда истиқболли деб ҳисоблаш мумкинлиги кўриниб турибди.

Жорий йилнинг февраль ойида давлат раҳбари иштирокида машинасозликни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда электромобилларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинган эди. 

Шавкат Мирзиёев техник талаб ва стандартларни, шунингдек, маҳаллийлаштириш масаларини ҳисобга олган ҳолда электромобиллар саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди. 

Автомобилсозлик соҳаси гиганти бўлган BYD билан узоқ вақтдан бери ҳамкорликни ривожлантириб келаётган «Ўзавтосаноат» Ўзбекистонда электромобилларни маҳаллийлаштиришда бош ролда бўлади. 

Хитойнинг BYD автоконцерни электромобиллар соҳасида етакчи ҳисобланади. У янги энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда енгил автомобиллар, кроссоверлар, тижорат автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқаради. 

2022 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, компания 641 мингдан ортиқ электромобиль сотган.  Бу унга Tesla ни ортда қолдириб, дастлабки олти ой ичида электромобиллар савдоси бўйича жаҳон етакчисига айланиш имконини берди. 

Шу кунларда Ўзбекистонда BYD ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича битим имзоланди. Бундан ташқари, келишув шартлари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастурини ўз ичига олади. Кейинги босқичларда двигателлар, электродвигателлар, шунингдек, электромобиллар учун аккумлятор батареялари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 

UzAuto корхоналарида BYD қайси моделларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштираётгани ҳали номаълум. Бироқ автомобиль мутахассислари тахминларга кўп ҳам эьтибор бермайди. Ушбу лойиҳа, жумладан, кимё саноати корхоналарига кучли туртки беради. 

Зарядлаш станциялари инфратузилмасини ривожлантириш бошқа хизматларнинг кенгайишига олиб келади. Бунда ЭЗС нафақат электр транспорт воситаларини қувватлантириш, балки тегишли маҳсулотларни сотиш орқали ҳам даромад олади. 

Албатта, автомобилсозликда юқори самарани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришнинг янги йўналиши муқаррар равишда бошқа тегишли соҳаларнинг ривожланишига олиб келади. Ушбу лойиҳага жалб қилинган юқори савияли мутахассисларга бўлган талаб еш авлоднинг кўп мутахассисликлар бўйича сифатли таьлим олишига туртки бўлади. 

Ўзбекистонда энг замонавий транспорт воситаларидан ташқари, янги энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда автомобиллар ишлаб чиқариш ҳамда юқори тоифали муҳандислар сонини кўпайтиришга, техника фанларини ривожлантиришга, шунингдек, корпаратив ва ишлаб чиқариш маданиятини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга имконият яратади.

Келажакка йўл электромобилларсиз бўлмаслигини яна бир бор таькидлаш мумкин.