Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 2 баравар туширилади

Президент Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга туширилишини айтди. Мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга туширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида айтиб ўтди.

Президент номзоднинг тақдимотидаги таклифларни қўллаб-қувватлаб, улар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:

  • ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;
  • айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;
  • мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бундан ташқари, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилади.