Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда кутилаётган ўртача иш ҳақи 5 млн сўмни ташкил қилди

Август ойи натижаларига кўра, Ўзбекистонда кутилаётган ўртача иш ҳақи 5 млн сўмни ташкил этди. HeadHunter'нинг Kommers.uz'га маълум қилишича, пандемиядан кейинги воқеликлар одамларнинг турмуш тарзига катта таъсир ўтказган.

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистонда август ойи натижаларига кўра ўртача иш ҳақи 5 миллион сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда HeadHunter Kommers.uz’га маълум қилди.

Муносиб иш ҳақи иш танлашнинг асосий мезони бўлиб қолаётганига ва кўпчилик иш изловчилар янги жойда кафолатланган иш билан таъминлаш учун ўз умидларини камайтиришга тайёр эмаслигига қарамай, пандемиядан кейинги воқеликлар одамларнинг одатий турмуш тарзига ўз таъсирини ўтказди.

Энди иш изловчилар учун ишдаги барқарорлик ва яхши ижтимоий пакет муҳим мезонга айланди. Энг жозибали пакет — бу ходимларнинг саломатлиги ва фаровонлигини сақлашга қаратилган пакет. Булар тиббий суғурта, корпоратив психолог, спорт зали тўловлари ва бошқалар.

Кўпинча бундай шартлар йирик Ўзбекистон ва халқаро компаниялар томонидан таклиф этилади. Бундай компанияларда бўш иш ўринлари учун рақобат ҳар бир лавозимга тахминан 6-8 кишини ташкил қилади. Бу Ўзбекистон учун анча юқори кўрсаткич, аммо бундай талабни тушунса бўлади.

Иш берувчи ходимларнинг қулайлигига қанчалик кўп эътибор берса, ишга ариза берувчиларга шунчалик маъқул бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ HeadHunter Kommers.uz’га Ўзбекистондаги энг даромадли соҳалар ҳақида маълумот берганди.

Шунингдек, HeadHunter томонидан Ўзбекистонда иш танлашда ўзбекистонликларни энг кўп қизиқтирадиган нарсалар ҳақидаги маълумотлар Kommers.uz’га тақдим қилинганди.