Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди. Тафсилотлар

8:58 · 20.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:00 · 18.07.2026

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида нарх-наво энг тез ошаётгани маълум бўлди

17:28 · 17.07.2026

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

11:35 · 17.07.2026

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?

10:26 · 17.07.2026

Энди нотурар объектлардан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи маҳалланинг ўзига берилади

9:18 · 17.07.2026

ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади

14:22 · 16.07.2026

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

12:25 · 16.07.2026

Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади

10:45 · 16.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

Яхлитланган рақамлардан келиб чиқилса, ўсиш тахминан 5,9 фоизни ташкил этади, бироқ фискал стратегияда аниқ ўсиш суръати келтирилмаган.

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 2026 йилдаги 1,7 млн сўмга нисбатан 1,8 млн сўм даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда. Пенсия олувчилар сони эса бир йил ичида 165 минг кишига кўпайиб, 4 млн 592 минг нафарга етиши мумкин.

Бундай кўрсаткичлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тайёрланган 2027−2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегияда кўзда тутилган.

пенсиялар, фискал стратегия, Пенсия олувчилар

Ҳужжатда келтирилган кўрсаткичлардан келиб чиқилса, ўртача пенсия миқдори тахминан 5,9 фоизга ўсиши мумкин. Бироқ рақамлар 100 минг сўмгача яхлитлангани сабабли улар асосида аниқ ўсиш суръатини белгилаб бўлмайди. Стратегиянинг ўзида эса ўртача пенсиянинг ўсиш фоизи кўрсатилмаган.

Пенсия жамғармасининг 2027 йилдаги харажатлари 95,7 трлн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда — бу 2026 йилда кутилаётган кўрсаткичдан 11,1 фоизга кўпдир. Ҳужжатда харажатларнинг ортиши, жумладан, пенсия олувчилар сонининг кўпайиши билан изоҳланган.

Жамғарма даромадлари эса 14 фоизга ўсиб, 73,8 трлн сўмга етиши керак. Тушумларнинг асосий манбаи бўлиб ижтимоий солиқ қолади, ундан 71,4 трлн сўм тушиши кутилмоқда. Тақчилликни қоплаш ва пенсияларни ўз вақтида тўлаш учун республика бюджетидан 23 трлн сўм ажратиш режалаштирилган — бу 2026 йил учун назарда тутилган маблағ билан бир хил миқдордадир.

Ўрта муддатли прогнозларга кўра, пенсия олувчилар сони ўсишда давом этади ва 2028 йилда 4,76 миллион кишига, 2029 йилда эса 4,94 миллион кишига етади. Ўртача пенсия миқдори мос равишда 1,9 млн ва 2,1 млн сўм деб баҳоланмоқда. Жамғарма харажатлари 2029 йилга келиб 119,4 трлн сўмгача кўпайиши мумкин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги огоҳлантиришича, ислоҳотлар ўтказилмаса, 2027−2029 йилларда пенсия тизимининг давлат бюджетига қарамлиги юқорилигича қолади. Асосий муаммолар сирасида жамғарманинг даромад базасини чеклаётган норасмий бандлик ҳамда юридик шахсларнинг айрим тоифалари учун ижтимоий солиқ бўйича берилган имтиёзлар тилга олинган.

Пенсия тизими билан қамраб олиш кўламини кенгайтириш учун ҳозирда ижтимоий солиқ тўламайдиган рўйхатдан ўтган ўзини ўзи банд қилган фуқароларни босқичма-босқич ушбу солиқни тўлашга ўтказиш таклиф этилмоқда. Расмий даромадга эга бўлган фуқароларга эса оиласининг ишламайдиган аъзолари учун меҳнат стажини шакллантириш мақсадида ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилиши мумкин.

Бундан ташқари, ижтимоий солиқ бўйича янги имтиёзлар беришни чеклаш ва амалдагиларини босқичма-босқич бекор қилиш таклиф этилмоқда.

1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,35 миллиондан ортиқни ташкил этган. Улардан қарийб 3,6 миллион киши ёшга доир, 484,5 минг киши ногиронлик бўйича, яна 260,6 минг киши эса боқувчисини йўқотганлик нафақасини олган.

Мамлакат бўйича ўртача пенсия миқдори 1,58 млн сўмни ташкил этган (бироқ 1 июлдан пенсиялар ўртача 7 фоизга оширилди). Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич сезиларли даражада юқори — 2,16 млн сўм бўлган.

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Янгиликлар 17:52 · 21.07.2026
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Янгиликлар 15:23 · 21.07.2026
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил
Иқтисодиёт, Янгиликлар 15:17 · 21.07.2026
Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил
Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз
Янгиликлар 12:22 · 21.07.2026
Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз
Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади
Янгиликлар 11:19 · 21.07.2026
Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади
Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади
Янгиликлар 9:19 · 21.07.2026
Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади