Президент қарори билан Рақамли технологиялар вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хусусан,
- Олег Пекось рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

- Жамол Маҳсудов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Рустам Каримжонов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал — халқ таълими вазирининг ўринбосари эди);

- Шуҳрат Қодиров Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори лавозимига;

- Аъзам Абдуллаев Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.



