Давлат статистика қўмитаси 2021 йилда хориждан цемент импорт қилган ҳудудлар бўйича маълумот эълон қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан энг кўп цемент импорт қилган ҳудудлар қуйидагича:
- Тошкент шаҳри — 1,1 миллион тонна;
- Фарғона вилояти — 356 минг тонна;
- Андижон вилояти — 322 минг тонна;
- Наманган вилояти — 120 минг тонна;
- Сурхондарё вилояти — 98 минг тонна;
- Тошкент вилояти — 87 минг тонна;
- Жиззах вилояти — 58 минг тонна;
- Самарқанд вилояти — 26 минг тонна;
- Бухоро вилояти — 10 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти — 10 минг тонна;
- Сирдарё вилояти — 8 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп цемент импорт қилаётган давлатлар ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон ЯИМига энг кўп ва энг кам ҳисса қўшаётган ҳудудлар очиқланди.


