Асосий мазмунга ўтиш
7 август · Жума USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

«Ўзсаноатқурилишбанк» коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро менежмент жорий қилади

Банк ўқув марказида ходимлар халқаро ISO 37001 стандарти бўйича малака оширади

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк» матбуот хизмати

«Ўзсаноатқурилишбанк» коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро менежментни жорий қилади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум килинишича, «Ўзсаноатқурилишбанк» ўқув марказида Комплаенс-назорат хизматининг 20 нафар ходими ISO 37001 стандарти бўйича малака оширмоқда.

Бу эса амалда:

  • Банкдаги коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, баҳолаш ва тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
  • ходимлар, мижозлар ва ҳамкорлар ўртасида коррупциядан холи бўлган муносабатларни ўрнатишга эришиш;
  • хизматларнинг тезкор, шаффоф ҳамда тўлақонли бўлишини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Маълумот ўрнида, ўқувларнинг биринчи босқичида 15 нафар ходим ўқитилиб, сертификатланган.

Аввалроқ Uzbekistan Airways учувчиларни саралаш учун ҳужжатлар қабул қилишни бошлагани хабар қилинганди. Шунингдек, IT Park Жиззахда корпоратив акселераторни ишга туширгани ҳақида хабар берилди.