Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 21:20 · 12.11.2021

«Фақат 10 дақиқадан 2 соатгача қисқа узилишлар бўлмоқда». Энергетика вазирлиги электр таъминоти яхшиланганини маълум қилди

Ўзбекистонда 10 дақиқадан 2 соатгача бўлган қисқа муддатли узилишлар учраётгани маълум қилинган

«Фақат 10 дақиқадан 2 соатгача қисқа узилишлар бўлмоқда». Энергетика вазирлиги электр таъминоти яхшиланганини маълум қилди
Фото: «upravlenie-gkh.ru»

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги электр энергияси таъминотининг сезиларли даражада яхшилангани юзасидан баёнот берди. Баёнот вазирлик веб-сайтида эълон қилинди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар ҳали ҳам учраб турибди. Бироқ кўп ҳолларда, бу 10 дақиқадан 2 соатгача бўлган қисқа муддатли узилишларни ташкил қилади.

«Бироқ, шуни ҳам эсда тутиш керакки, яқин ўтмишда барчамиз ‘оммавий ўчириш’ ҳолатига дуч келар эдик. Аслида, бу энергия сарфини тежаш учун маълум бир жадвалга мувофиқ амалга оширилган узилишлар эди. Фақатгина 5 йил олдин тугатилган ‘оммавий ўчиришлар’нинг сабаби эса оддий. Йиллар давомида электр энергияси истеъмоли ўсишига қарамай, бир хил энергия баланси шаклланган ва мавжуд балансни тенг тақсимлаш мақсадида деярли ҳар куни 6 ёки ундан кўпроқ соатга электр энергия таъминотида узилишлар рўй берган. Масалан, ўша йилларда Қашқадарё вилоятида ана шундай режали ўчиришлар кунига 18 соатгача етган. Аҳолининг сўзларига кўра, ўша вақтларда эрталаб ва кечқурун фақат 2-3 соат электр энергияси берилган холос», дейилади вазирлик баёнотида.

Вазирлик баёнотига кўра, шунга қарамай, 25 йил давомидаги маълумотларга кўра, мамлакатда электр энергияси истеъмоли бор йўғи 20 фоизга ўсган. Сўнгги 5 йил ичида электр энергияси истеъмолининг ўсиши йиллик 11 фоизни ташкил қилган.

Қайд этилишича, сўнгги 5 йил давомида энергия баланси аҳолининг реал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган. Натижада кунлик узоқ муддатли ўчиришларга барҳам берилган, маълум сабабларга кўра юзага келаётган қисқа муддатли электр таъминотидаги узилишлар эса тун-у кун ишлайдиган аварияга қарши махсус бригадалар томонидан зудлик билан бартараф этиб борилаётгани таъкидланган.

Баёнотда ёзилишича, бу каби узилишларнинг бир неча йил аввал Самарқанд, Бухоро, Урганч ва республиканинг бошқа ҳудудларида деярли ҳар куни 4–6 соат давомида электр таъминотисиз қолган ўтмиши билан алоқаси йўқ. Республикада  энергетика соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, истиқболли лойиҳалар электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми нафақат анъанавий иссиқлик электр станциялари ҳисобидан, балки қуёш ва шамол электр станциялари орқали ҳам ошириб борилаётгани қайд этилган.

Маълум қилинишича, 1991–2016 йилларда, ёки 25 йил ичида, республика бўйича 9300 километр электр узатиш тармоқлари ва 4800 та трансформаторлар янгиланган. Шу билан бирга, 2017–2021 йиллар давомида 40 минг 600 километр бўлган электр узатиш тармоқлари ва 12 минг 900 та трансформаторлар янгиланмоқда. 4600 мегаваттдан зиёд янги қувватлар ишга туширилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда электр таъминотига салбий таъсир қилаётган омиллар очиқлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги ГЭСларда сув танқислиги сабаб электр токи ишлаб чиқариш ҳажми камайгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди