Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Молия 9:00 · 21.11.2021

Ўзбекистонда талабалар билан тузилган ижара шартномаларини E-ijara тизимига киритиш мумкин бўлди

Амалиёт талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришда олий ўқув юртларига қулайлик яратади

Ўзбекистонда талабалар билан тузилган ижара шартномаларини E-ijara тизимига киритиш мумкин бўлди
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистонда талабалар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳам E-ijara интерактив хизматида ҳисобга қўйиш мумкин бўлди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ижара шартномасини ҳисобга қўйиш учун ижарага берувчи ijara.soliq.uz сайтига киради. У ердан «Ижарага олувчи тўғрисида маълумот» ойнасига ижарага олувчи талабанинг ЖШШИРни киритганда талабага оид маълумотлар (Ф.И.Ш, таълим олаётган ўқув юрти, факультети, таълим шакли ва босқичи, шунингдек доимий рўйхатга олинган манзили) автоматик шаклланади.

Шунингдек, «Телефон рақами» қаторига ижарага олувчи талабанинг телефон рақами киритилиб, «Тасдиқлаш кодини юбориш» тугмаси босилади. Талабанинг телефонига SMS орқали келган 5 хонали рақам «Тасдиқлаш коди» қаторига ёзилиб «Тасдиқлаш» тугмаси босилади. «Тасдиқлаш» тугмасини босишдан аввал ижарага олувчи талаба билан бирга турган бошқа талабаларни ҳам «Қўшиш» тугмаси орқали дастурга киритиш лозим.

Хабарга кўра, ижара шартномаларининг солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада талаба ва у билан бирга турувчи талабалар ҳақида маълумотлар ҳам шаклланади. Талабалар билан тузилган ижара шартномалари ҳисобга қўйилганда ушбу маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги базасида шаклланади. Бу эса ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришда олий ўқув юртларига қулайлик яратади.

Аввалроқ Ўзбекистонда иккиламчи ижара шартномасини электрон ҳисобга қўйиш имконияти яратилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 25 ёшгача бўлган ходимларга тўланган ижтимоий солиқ суммаси қандай қайтариб олиниши ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди