Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 23:00 · 22.11.2021

Тошкентликлар учун ер майдонлари, Британия бозорига божсиз кираётган Ўзбекистон ва Bitcoin City — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Тошкентликлар учун ер майдонлари, Британия бозорига божсиз кираётган Ўзбекистон ва Bitcoin City — кунлик дайжест
Фото: Sputnik

Яқин соатларда 2021 йилнинг 22 ноябрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Bitcoin City

Сальвадор дунёдаги биринчи биткоин облигацияларини чиқариш ва аҳолиси даромад, мол-мулк ва сармоядан олинадиган солиқдан озод қилинадиган Bitcoin City қуриш ниятида.

Маълум қилинишича, Сальвадор ҳукумати Blockstream блокчейн компанияси билан Liquid Network’га 1 миллиард долларлик биткоин облигацияларини жойлаштириш бўйича келишув тузган.

«Уларни сотишдан тушган тушумнинг биринчи ярми биткоинга айлантирилади, иккинчиси эса геотермал вулқон энергиясида биткоин қазиб олиш учун инфратузилмани ривожлантиришга сарфланади», — деди Blockstream бош стратеги Самсон Моу.

Букеле, шунингдек, Фонкеcа кўрфази бўйлаб Bitcoin City қурилишини эълон қилди. Шаҳарни энергия билан таъминлаш учун Кончагуа вулқони яқинида геотермал электр станцияси қурилади. Унинг қуввати биткоин қазиб олиш учун ҳам ишлатилади.

Тошкентликлар учун ер майдонлари

Тошкентда интенсив боғ ва токзорлар лизинг асосида 7 йил муддатга аҳолига берилади. Ўзбекистон Президентининг «Тошкент шаҳрида суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда бошқарув тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга кўра, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри Бектемир, Сергели, Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Янгиҳаёт туманларига ўтказилаётган суғориладиган ер майдонлари, боғлар ва токзорларда:

  • қишлоқ хўжалиги экинлари яхлит майдонларга плантация усулида жойлаштирилади;
  • аҳоли ишсизлигини камайтириш мақсадида ажратилаётган ҳудудлардаги 20 гектардан кам бўлмаган ерларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, лизинг асосида 7 йил муддатга аҳолига берилади.

Британия бозорига божсиз кираётган Ўзбекистон

Ўзбекистон Буюк Британиянинг Кенгайтирилган преференциялар бош тизимига қўшилган биринчи давлат бўлди. Бунинг натижасида энди Буюк Британияга олиб кирилаётганда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 7800 дан ортиқ турдаги товарларга импорт божи белгиланмайди.

Шунингдек, кенгайтирилган GPS тизими Ўзбекистонга умумий қиймати 437 миллиард фунт стерлингдан ортиқ дунёнинг бешинчи энг йирик иқтисодиёти ва дунёнинг етакчи халқаро истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради.

Буюк Британия учун эса минтақавий марказ бўлиб хизмат қиладиган ва минтақанинг энг жадал ўсаётган ва ривожланаётган бозорига киришни осонлаштиради ҳамда Ўзбекистоннинг ноёб тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа турли хил маҳсулотларига йўл очади.

Kia’дан янги Niro

Kia 2021 йилда намойиш этиладиган янги Niro кроссоверининг тизерини эълон қилди. Тақдим этилган суратларга қараганда, янги модель 2019 йилги Kia Habaniro концепт-кари услубидаги кузов дизайнига эга бўлади. Унинг интерьери эса бренднинг замонавий моделлари услубида ишланган.

Салонда рақамли асбоблар панели ва барқарор материаллар мавжуд. Янги маҳсулотнинг техник тавсифлари ҳақида маълумот йўқ. Бироқ Kia Niro ўз концепциясини сақлаб қолиши ва моделнинг ҳозирги авлоди каби фақат гибрид ҳамда тўлиқ электр станциялари билан жиҳозланиши кутилмоқда.

ОКМК камида 500 млн долларлик халқаро облигациялар жойлаштириши мумкин

Олмалиқ кон-металлургия компанияси 2022 йил ўрталарида камида 500 миллион долларлик еврооблигацияларни жойлаштириш масаласини ўрганмоқда. Қайд этилишича, ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов комбинат принципиал жиҳатдан еврооблигациялар чиқаришга тайёрлигини айтган.

«Биз принципиал жиҳатдан еврооблигациялар чиқаришга тайёрмиз. Захираларимизни тасдиқлаганимиздан сўнг, ҳозирда бизга сармоя киритмоқчи бўлганлар кўп. Еврооблигациялар чиқаришга тайёргарлик кўриш жараёнида завод икки йилдан буён халқаро стандартларга мувофиқ ҳисоботлар бериб келмоқда. Хусусан, бундай ҳисоботлар 2019 ва 2020 йиллар учун чиқарилган. Завод халқаро рейтинглардан ҳам жой олди», — дейди Абдулла Хурсанов.

Еврооблигацияларни қайси бозорда жойлаштириш борасида ОКМК раҳбарияти ҳали бир қарорга келмаган.

Сардоба фожиасидан зарар кўрганлар учун компенсация

Ўзбекистонда Сардоба фожиаси натижасида зарар кўрган бир гуруҳ тадбиркорларга компенсация тўлаб берилди. Маълум қилинишича, бизнес-омбудсманга Сардоба фожиаси натижасида зарар кўрган бир гуруҳ тадбиркорлик субъектларининг жамоавий мурожаати келиб тушган.

Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда ҳодиса сабабли етказилган зарарни қоплаш юзасидан бизнес-омбудсман томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлигига сўровлар киритилган ва натижада тадбиркорларга 1 миллиард 943 миллион сўмлик компенсация тўлаб берилган.

Қайта тикланувчи электр станциялари кўпайтирилади

Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Маълум қилинишича, 2022-2024 йилларда 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига, жами қуввати қарийб 3 минг мегаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш режалаштирилган.

Йиғилишда ушбу мақсад йўлидаги вазифалар, лойиҳаларни амалга оширишнинг молиявий ва ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинган. Жумладан, 2022 йилда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида жами 900 мегаваттли яна 5 та қуёш электр станциясини барпо этиш бўйича инвесторлар танлови якунланади.

Президент йирик саноат корхоналари ҳам ўз таъминоти учун қайта тикланувчи энергия манбалари ташкил этиши зарурлигини таъкидлаган. Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларнинг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишини қўллаб-қувватлаш кераклиги айтилган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

https://kommers.uz/benzin-narhi-mozharosi-ozbekistondagi-ishsizlik-va-putin-bilan-uchrashgan-mirziyoev-haftalik-dajzhest

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди