Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Таҳлил 23:00 · 03.12.2021

Ҳолдингини сотаётган Роман Абрамович, нархи оширилган алкоголь ва қадрсизлашаётган турк лираси — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади

Ҳолдингини сотаётган Роман Абрамович, нархи оширилган алкоголь ва қадрсизлашаётган турк лираси — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 3 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Санкт-Петербургдан Наманганга мунтазам авиқатновларни йўлга қўяётган Smartavia

Россиянинг Smartavia авиакомпанияси Санкт-Петербургдан Наманганга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда.

Кеча, 2 декабрь куни Санкт-Петербургдан биринчи мунтазам қатновларни амалга оширган Россиянинг Smartavia авиакомпаниясининг ҳаво кемаси Наманган халқаро аэропортига келиб қўнган.

«Анъанага кўра, самолёт тантанали равишда сувли арка билан кутиб олинди», дейилади хабарда.

Хабарга кўра, Санкт-Петербург–Наманган–Санкт-Петербург йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар ҳар пайшанба куни Boeing-737 самолётларида амалга оширилади.

Ойда юрадиган машина ишлаб чиққан Nissan

Nissan Motor Co., Ltd. Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ойда юрувчи прототипини тақдим этди.

Nissan ва Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги ўтган йилнинг январь ойидан бошлаб автомобиль технологиясини ойда юрувчига мослаштириш устида ишламоқда. Хусусан, гап двигателни бошқариш тизими ва йўл шароитидан қатъи назар двигателнинг мувозанатини таъминловчи e-4ORCE тўлиқ ғилдиракли узатмаси ҳақида бормоқда.

Қайд этилишича, ушбу технология билан ишлаб чиқарилган биринчи автомобиль Ariya электр кроссовери бўлган. Е-4ORCE ҳар бир ғилдиракдаги лаҳзани ва тормоз кучини бошқаради, бу қийин йўл шароитида: қор, муз ёки ёмғирда тортишишнинг тўғри мувозанатини таъминлайди.

Nissan ушбу технологияни JAXA билан биргаликда қурилган ойда юрувчи прототипига мослаштирган. Моментнинг аниқ дозаси туфайли, e-4ORCE тизими фаол бўлганда, ровер ғилдираклари бўшашган сиртларга кўмилмайди ва у камроқ энергия сарфлаган ҳолда ҳаракатни давом эттириши мумкин.

Ёғоч саноати ҳолдингини сотаётган Роман Абрамович

Хорижий сармояларни назорат қилиш бўйича ҳукумат комиссияси Япониянинг Iida Group Holdings Роман Абрамович ва шерикларининг RFP Group ёғоч саноати ҳолдингининг 75 фоизини сотиб олишини маъқуллади.

RFP Group — Узоқ Шарқдаги энг йирик ёғоч саноати корхонаси. Нашрнинг ёзишича, битим инвестиция дастури доирасида ёғочни қайта ишлашни кўпайтириш ва иш ўринларини сақлаб қолиш шартлари асосида тасдиқланган.

Юридик қўмита Iida Group’нинг RFP Holdings’даги акцияларини сотиб олишга рози бўлган шартлари 2026 йил охиригача мўлжалланган. Инвестор ёғочни қайта ишлашнинг умумий ҳажмини 2,3 баробарга, 1,7 миллион куб метргача ошириши керак. Бундан ташқари, инвестор соҳа ривожланишига 150 миллион доллар сармоя киритиши ва ходимларнинг умумий сонини камида 2612 киши даражасида сақлаб туриши керак.

Ўзбекистонда нархи оширилган алкоголь

Молия вазирлиги ва ДСҚ қарори билан 2021 йил 1 декабрдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар тасдиқланди:

Скрин: Norma

Айрим солиқлардан озод қилинаётган умумий овқатланиш корхоналари

Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналари 4 ойга айрим солиқлардан озод қилинади.

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади.

Мазкур мазмундаги қонун лойиҳаси (Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш) депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи ва иккинчи ўқишларда қабул қилинган.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига бўлган мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни тўламасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.

Термизда ташкил этилган муҳандислик-технология институти

Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилди.

Қарорга кўра, замонавий технологиялар бўйича чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтнинг асосий фаолият йўналишларидан бири саналади.

Қайд этилишича, институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Шунингдек, Тошкент давлат техника университети Термиз филиали талабалари таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишни институтда давом эттиради.

Бундан ташқари, институт халқаро рейтингда биринчи 1000 таликка кирган хорижий ОТМнинг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантиради. Шу билан бирга, иш берувчилар талабларидан келиб чиқиб ўқув режаларидаги назарий таълим улушини қисқартириш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажми оширилади.

Маълум қилинишича, институт фаолияти йўналишлари бўйича маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматларни самарали амалга ошириш учун илмий-тадқиқот ва инновацион хизмат кўрсатувчи корхоналарни ташкил этади.

Қадрсизлашаётган турк лираси

Бугун, 3 декабрь куни эрталабки савдоларда турк валютаси бир доллар учун 13,89 лирагача пасайди, бу — антирекорд. Лиранинг қадрсизланиши Fitch халқаро рейтинг агентлигининг мамлакат прогнозини «барқарор»дан «салбий»га ўзгартирган қарори фонида юз берди.

Қайд этилишича, Туркия Марказий банки тўғридан-тўғри валюта интервенцияларини эълон қилган. Лира бунга мўътадил ўсиш билан жавоб қайтарган, аммо кейин бир доллар учун 13,77’га қадар тушишда давом этган.

Бунга қадар Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Нуреддин Небатийни мамлакат Ғазначилик ва молия вазири лавозимига тайинлаганди. Мамлакат Молия вазирлигининг собиқ раҳбари Лутфий Элъван истеъфога чиққан.

Маълумот ўрнижа, вазирлар алмашинуви Марказий банкнинг асосий ставкани пасайтириш ҳақидаги навбатдаги қароридан кейин кучайган турк лираси курсининг пасайиши фонида юз берди. Ноябрь ойи давомида лира долларга нисбатан 26 фоизга, йил бошидан эса 40 фоиздан кўпроққа қадрсизланди.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди