Роман Абрамович ёғоч саноати ҳолдингини Япония компаниясига сотмоқда
Келишув доирасида япониялик инвесторларга бир қатор талаблар қўйилган

Хорижий сармояларни назорат қилиш бўйича ҳукумат комиссияси Япониянинг Iida Group Holdings Роман Абрамович ва шерикларининг RFP Group ёғоч саноати ҳолдингининг 75 фоизини сотиб олишини маъқуллади. Бу ҳақда РБК ҳукуматдаги манбаларга таяниб ёзмоқда.
RFP Group — Узоқ Шарқдаги энг йирик ёғоч саноати корхонаси. Нашрнинг ёзишича, битим инвестиция дастури доирасида ёғочни қайта ишлашни кўпайтириш ва иш ўринларини сақлаб қолиш шартлари асосида тасдиқланган.
Юридик қўмита Iida Group’нинг RFP Holdings’даги акцияларини сотиб олишга рози бўлган шартлари 2026 йил охиригача мўлжалланган. Инвестор ёғочни қайта ишлашнинг умумий ҳажмини 2,3 баробарга, 1,7 миллион куб метргача ошириши керак. Бундан ташқари, инвестор соҳа ривожланишига 150 миллион доллар сармоя киритиши ва ходимларнинг умумий сонини камида 2612 киши даражасида сақлаб туриши керак.
RFP Group’нинг ҳаммуаллифи Александр Абрамов сентябрь ойида Россия Президенти Владимир Путиндан келишувни қўллаб-қувватлашни сўраган. Шундан сўнг Президент ҳукуматга битимни 1 ноябргача қўмита йиғилишида кўриб чиқишни таъминлашни топширган.
Аввалроқ Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг USM компанияси VK (ВКонтакте)даги акцияларининг 57 фоизини «Согаз» гуруҳига сотгани ҳақида хабар берилганди.






