Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилаётган давлатлар

Январь-октябрь ойларида экспорт қилинган узум қарийб 204 минг тоннани ташкил қилди

Фото: Euronews

Ўзбекистон 10 ойда 46 та давлатга узум экспортини амалга оширди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 46 та хорижий давлатларга қиймати 153,2 миллион долларга тенг бўлган қарийб 204 минг тонна узум экспорт қилган.

Қайд этилишича, ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар қуйидагилар:

  1. Россия — 88 минг тонна;
  2. Қозоғистон — 63 минг тонна;
  3. Қирғизистон — 23 минг тонна;
  4. Хитой — 9 минг тонна;
  5. Туркия — 4 минг тонна;
  6. Саудия Арабистони — 3 минг тонна;
  7. Украина — 3 минг тонна;
  8. Беларусь — 2,3 минг тонна;
  9. Озарбайжон — 1,6 минг тонна;
  10. Ироқ — 1,6 минг тонна;
  11. Германия — 867 тонна;

Аввалроқ Ўзбекистонда узумзорлар ва виночилик лойиҳаларига 13,1 миллион доллар жалб этилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилаётган давлатлар ҳақида хабар берилди.