Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

TikTok асосчиси Чжан Имин қандай китоблар ўқийди?

Тадбиркор қайси китоблардан илҳом олгани маълум бўлди.

TikTok асосчиси Чжан Имин қандай китоблар ўқийди?
Фото: «cafefcdn.com»

Чжан Имин ўрта мактабда ўқиб юрган вақтларида биология фанидан олимпиадага қатнашган ва Пекин университети профессори томонидан ёзилган «Умумий биология» китобини ўқиган. Ўша китоб орқали у организмлар ва экотизимлар гарчи жуда мураккаб бўлиб кўринсада, аслида оддий қонунларга мувофиқ тузилганини тушунган. Шунингдек, у ушбу қонунлар иқтисодиёт ва корхоналар ишлаётган қонунларга ўхшаш, деган хулоса келган.

Чжан Имин ўқишдан мақсад қизиқиш ва эстетикани шакллантириш, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ҳақиқатан ҳам ўрганишга арзийдиган китобларнинг фақат икки тури мавжуд: биографиялар ва дарсликлар. Дунё тузилиши ҳақидаги тушунчани кенгайтириш учун уларга қўшимча равишда журнал ва газеталар ўқиш мумкин.

TikTok асосчиси таржимаи ҳолларни ўқиш унга қандай таъсир қилгани ҳақида сўзлаб берган: айнан улар тадбиркорга касб танлашда ва касбий йўлни лойиҳалашда ўзини эркин ҳис қилишга имкон берган. У муваффақиятга эришган кўплаб инсонлар ана шундай китоблар туфайли мақсад сари босқичма-босқич боргани, билимини тинимсиз чуқурлаштириш орқали ўз мақсадига эришганини англаб етган.

«Замонавий бизнес ҳақидаги 74 та асосий саволга жавоблар», Жек ва Сюзи Уэлч

Чжан Иминнинг севимли муаллифларидан бири иқтисодчи, сиёсий файласуф ва янги Австрия мактабининг вакили Фридрих Август фон Хайекдир. TikTok асосчисининг севимли китобларидан бири эса тадбиркор ва General Electric компаниясининг собиқ бош директори Жек Уэлч ва унинг рафиқаси Сюзи ҳамда HBR бизнес нашри муҳаррири томонидан ёзилган «Замонавий бизнес ҳақидаги 74 та асосий саволга жавоблар» китобидир.

Ушбу китоб — бизнесни юритиш бўйича кенг қамровли, батафсил қўлланма. General Electric компаниясининг собиқ бош директори ҳар бир инсон ўз карьерасиининг турли босқичларида дуч келадиган мураккаб стратегик, ташкилий ва шахсий муаммолар ҳақида сўзлаб берган.

«Алиса мўъжизалар мамлакатида», Льюис Кэрролл

Чжан Имин ByteDance компаниясининг бош директори лавозимидан кетганида, хайрлашув мактубида у компаниянинг еттинчи туғилган куни Льюис Кэрроллнинг «Алиса мўъжизалар мамлакатида» асаридан иқтибос келтирганини эслатиб ўтган: «Баъзида нонушта қилишдан олдин олтита имконсиз нарсага ишонишим мумкин эди».

TikTok асосчисининг айтишича, кўпчилик шунчаки хаёл ёки фантазия, деб қабул қилган нарсани у имконият сифатида кўради: кўп хаёллар охир-оқибат ҳақиқатга айланади.

Бу эртак абсурд жанридаги адабиётнинг классик намунаси бўлиб, у катталарга ҳам, болаларга ҳам бирдек ёқади. Британиялик математик, шоир ва ёзувчи Чарльз Лютвиж Жонсон Льюис Кэрролл тахаллуси билан сеҳрли дунёга қуён тешиги орқали кириб келган қиз Алиса ҳақида ҳикоя ёзган.

«Юқори самарали одамларнинг етти одати», Стивен Кови

Чжан Иминга таъсир қилган яна бир китоб Стивен Ковининг «Юқори самарали одамларнинг етти одати» китобидир. Тадбиркорнинг фикрича, унда тасвирланган тушунчалар ҳақиқатан ҳам муваффақиятли инсондек фикрлашга ёрдам беради. Айтиш мумкинки, Coca-Cola ва General Motors каби кўплаб йирик компанияларнинг етакчилари Ковининг «шогирдлари» ҳисобланади. Китоб эса The New York Times нашрига кўра бестселлер ҳисобланади.

Стивен Кови томонидан биринчи марта 1989 йилда таърифлаган еттита кўникма бугунги кунда ҳам ўзининг актуаллигини сақлаб қолган. Иқтисодий беқарорликка қарши туриш ва тез ўзгарувчан тенденцияларга мослашиш учун нима керак? Ўзига бўлган ишонч, муҳим нарсаларга эътибор қаратиш қобилияти, хотиржамлик ва етакчилик фазилатлари. Буларнинг барчасига Ковининг китобидаги тамойилларга амал қилиш орқали эришиш мумкин.

  • Доим фаол бўлиш.
  • Якуний мақсадни тасаввур қила билиш.
  • Ҳаракатлар кетма-кетлиги.
  • Win-win сиёсати.
  • Англашга интилиш.
  • Синергияга интилиш.
  • Кўникмаларни доимий равишда янгилаш ва ўзига эътибор.
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди