Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар

Ўзбекистон қиймати 18,4 миллион долларга тенг бўлган 17 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.

Фото: Myseldon

Ўзбекистонда 10 ойда 17 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилди. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 18,4 миллион долларга тенг бўлган 17 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган. Ерёнғоқ экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 10,5 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:

  1. Қозоғистон — 4,6 минг тонна;
  2. Россия — 2,4 минг тонна;
  3. Озарбайжон — 2,3 минг тонна;
  4. Хитой — 2,2 минг тонна;
  5. Қирғизистон — 1,7 минг тонна;
  6. Украина — 811 тонна;
  7. Афғонистон — 752 тонна;
  8. Туркманистон — 635 тонна;
  9. Покистон — 415 тонна;
  10. Беларусь — 264 тонна;
  11. Нидерландия — 252 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон Хитойга қадоқланган қуруқ мевалар етказиб бериш ҳажмини ошириши ҳақида хабар берилганди.