Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 13:37 · 26.12.2021

Карьера. Шахсий ривожланиш учун «20 фоиз қоидаси». Усул Google ходимлари орасида машҳур

Сергей Брин ва Ларри Пейж акциядорларга қоида ҳақида хат ёзган.

Карьера. Шахсий ривожланиш учун «20 фоиз қоидаси». Усул Google ходимлари орасида машҳур
Фото: habr.com

Кўпчилик барча учрашувларга улгуришга, барча хабарларга жавоб беришга ва ҳамма лойиҳаларни белгиланган муддатдан олдин ёпишга ҳаракат қилади. Бундай тиғиз жадвал билан шахсий ривожланиш учун қандай қилиб вақт топиш мумкин?

Дьюк университети ўқитувчиси ва маркетинг стратеги Дори Кларк CNBC телеканалига берган интервьюсида ушбу масаланинг ечими билан ўртоқлашди. Профессорнинг сўзларига кўра, «20 фоиз қоидаси» деб номланган усул Google компаниясида машҳур.

2004 йилда Google энди биржа савдоларига чиққанида компания асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейж акциядорларга хат ёзган. Улар хатда ўз ходимларини вақтларининг 20 фоизини шахсий ривожланиш учун сарфлашини рағбатлантиришини маълум қилган. Брин ва Пейж бу орқали ходимлар яхши ишлайди ва компанияга кўпроқ даромад келтиради деб ҳисоблаган.

«Бу уларга ижодкорлик ва инновацион ғоялар яратиш имконини беради. Бизнинг кўплаб ютуқларимиз (масалан, AdSense ва Google News) шу йўл билан юзага келди», дейилганди хатда. Қуйида «20 фоиз қоидаси» ҳақида сўз боради.

1. Нимани ўрганмоқчи эканлигингизни аниқ қилиб олинг

Қандай кўникма ёки билимга эга бўлишни хоҳлаётганингизни ўйлаб кўринг. 10 хил фан ёки йўналиш бўйича 10 та курс ўрнига, биттасини танлаш яхшироқдир. Шунда аниқ бир соҳанинг аниқ бир йўналишида профессионалга айланасиз. Олинган маҳорат иш берувчининг назарида сизнинг аҳамиятингизни ошириши ва қўшимча даромад келтириши мумкин.

2. Янги кўникманинг минимал фойдасини аниқ белгилаб олинг

Бу вақтингизнинг 20 фоизи бекор кетмаслигининг кафолати бўлади. Янги кўникма моддий фойда келтирмаса ҳам сиз учун бошқа томондан фойдали бўлиши мумкинлигини унутманг.

3. Мослашувчан бўлинг

Вақтнинг 20 фоизини шахсий ривожланиш учун тартиб-интизом билан сарфлаш яхши. Лекин режалаштирилмаган иш ёки вазифалар чиқиб қолса, шахсий ривожланиш вақтини ўзгартирса, сал ортга сурса ҳам бўлади. Бунинг зарари йўқ. Муҳими — ташлаб қўймаслик.

4. Шахсий ривожланишни қизиқарли жараёнга айлантиринг

Вақтингизнинг бир қисмини янги кўникмаларни эгаллашга сарфлаш истаги чексиз уй вазифалари ёки доимий равишда қийин машқларни бажариш ортидан сўниб қолиши мумкин.

Янги кўникмага эга бўлиш баъзан қийин ва зерикарли жараёнга айланади ва кучли ирода талаб қилади. Агар сиз фақат қийинчиликка дуч келсангиз, зерикишингиз, умидсизликка тушишингиз ва охир-оқибат таслим бўлишингиз мумкин.

Ушбу 20 фоиз вақтни янада ёқимли қилишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Мисол учун, хонага бекиниб, китоб ўқиш ўрнига вақти-вақти билан сайр қилиб, аудиокитоб тинглашингиз мумкин. Зерикарли кўринган курсларга ёлғиз эмас, балки дўстингиз билан қатнашишингиз мумкин.

5. Натижани келажакдан изланг

Бошланишида кичик ва маъносиз кўринган ҳаракатлар келажакда сиз ва рақибларингиз ўртасида катта фарқни яратиши мумкин. Вақтингизнинг 20 фоизини ажратиб, ҳар куни кам-камдан ўз устингизда ишлашингиз келажакда катта имкониятлар бериши мумкин.

Аввалроқ иш берувчининг таклифини қандай қилиб «чиройли» рад этиш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берилганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди