Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистондаги энг кўп цемент импорт қилаётган ҳудудлар

Рўйхатда Тошкент шаҳри 1,2 млн тонна импорт билан етакчилик қилмоқда.

Фото: «investadvocate.com.ng»

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан цемент импорт қилган ҳудудлар бўйича ахборот эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 11 ойда хориждан энг кўп цемент импорт қилган ҳудудлар:

  1. Тошкент шаҳри — 1,2 миллион тонна;
  2. Фарғона вилояти — 433 минг тонна;
  3. Андижон вилояти — 371 минг тонна;
  4. Наманган вилояти — 160 минг тонна;
  5. Сурхондарё вилояти — 124 минг тонна;
  6. Тошкент вилояти — 99 минг тонна;
  7. Жиззах вилояти — 73 минг тонна;
  8. Самарқанд вилояти — 26 минг тонна;
  9. Бухоро вилояти — 12 минг тонна;
  10. Қашқадарё вилояти — 10 минг тонна;
  11. Сирдарё вилояти — 8 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводининг 86,9 фоиз акцияси сотилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқарувчиларнинг фойда солиғи ставкасини пасайтириш таклиф қилингани ҳақида хабар берилди.