Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

«Кечирим сўраманг, сиёсатни ишга солинг». Facebook айбловларга қандай реакция билдирди?

Компания бўйича суриштирувлардан сўнг бир қанча юқори мартабали раҳбарлар иш ташлаган.

«Кечирим сўраманг, сиёсатни ишга солинг». Facebook айбловларга қандай реакция билдирди?
Фото: Zuma Press

Facebook собиқ ходими Френсис Хаугеннинг компаниядаги тартиб ва маҳсулотларнинг эҳтимолий зарарини фош қилувчи кўрсатмаларини ижтимоий тармоққа қарши уюштирилган кампания сифатида кўрсатишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) газетаси манбаларига таяниб хабар берди.

Ҳауген 2021 йил октябрь ойида барча ижтимоий тармоқлар ва Facebook’ни тартибга солишни кучайтириш муҳокама қилинган АҚШ Конгрессидаги тингловда сўзга чиққанди. Facebook эса ўшанда бунинг олдини олишга ҳаракат қилган.

WSJ’нинг қайд этишича, Facebook Конгрессда унга қарши партиялараро коалиция тузилишига йўл қўймаслик учун «сувни лойқалаган».

Нашр манбаларига кўра, республикачилар орасида компания Хауген демократларга ёрдам берганини айтган, демократ доираларда эса танқидлар тўлқинини республикачиларнинг қасоси деб атаган.

«Вазиятни биринчи навбатда сиёсий деб кўрсатишга уриниш Facebook’нинг умумий ҳаракатлар режасининг бир қисми бўлиб, уни шахсан компаниянинг бош директори Марк Цукерберг қўллаб-қувватлаган», дейди WSJ суҳбатдошлари.

Маълум қилинишича, Цукерберг компания ходимларига узр сўрамасликни айтган. Ўтмишдаги инқирозлардан фарқли ўлароқ, Цукерберг хатоларни шахсан тан олиб, уларни тузатиш билан шуғулланиш ўрнига, бу сафар изоҳ беришдан ва ҳатто Конгрессда кўрсатма беришдан қочган. Унинг ўрнига тингловларда тадбиркорнинг ўринбосарлари иштирок этган.

«Агар ишимиз нотўғри кўрсатилса, кечирим сўрамаймиз. Биз ўз позициямизни ҳимоя қиламиз», — дейди Facebook вакили Энди Стоун нашрга.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқ ички тадқиқотларни ташкил этишдаги ўзгаришларни тан олган, унинг маҳсулотлари одамларга қандай таъсир қилаётганини кўпроқ ўрганишга ваъда берган ва ўз фойдаланувчилари хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун миллиардлаб доллар сармоя киритаётганини таъкидлаган.

Facebook ҳақида терговлар чоп этилгандан бери бир қанча юқори мартабали раҳбарлар компанияни тарк этган ёки кетиш ҳақида эълон қилган.

Маълумот учун, Facebook’нинг собиқ ходими Хауген октябрь бошида Конгрессда нутқ сўзлаб, компанияни даромадни фойдаланувчилар хавфсизлигидан устун қўйишда айблаганди. Унинг сўзларига кўра, Facebook фойдаланувчиларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига зарарни камайтиришдан кўра лайклар ва репостларни кўпайтириш муҳимроқ деб ҳисоблайди.

Хауген ўшанда конгрессменлар ва оммавий ахборот воситаларига компаниянинг ички ҳужжатлари архивини топширганди. Цукерберг Ҳаугеннинг айбловларини рад этиб, уларнинг мантиққа тўғри келмаслигига эътибор қаратганди. Шунингдек, тадбиркор Facebook зарарли контентга қарши курашиш учун бошқа компанияларга қараганда кўпроқ одам ишлаётганини айтган.

Аввалроқ Meta Facebook’нинг 50 минг фойдаланувчиси кузатилгани ҳақида хабар берганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади