Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги 2021 йил энг кўп балиқ овланган ҳудудлар ҳақида ахборот эълон қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил январь-декабрь ойларида республикада 173 минг 866 тонна балиқ овланган. Овланган балиқ ҳажми ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- Хоразм вилояти — 31 минг 117 тонна;
- Самарқанд вилояти — 21 минг 982 тонна;
- Андижон вилояти — 17 минг 663 тонна;
- Қорақалпоғистон — 14 минг 454 тонна;
- Навоий вилояти — 13 минг 503 тонна;
- Жиззах вилояти — 13 минг 139 тонна;
- Фарғона вилояти — 11 минг 763 тонна;
- Бухоро вилояти — 11 минг 421 тонна;
- Наманган вилояти — 11 минг 187 тонна;
- Тошкент вилояти — 10 минг 222 тонна;
- Қашқадарё вилояти — 6505 тонна;
- Сирдарё вилояти — 5933 тонна;
- Сурхондарё вилояти — 4977 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистонда балиқ овлаш ҳажми 12,2 фоизга ошгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2022 йил балиқчилик лойиҳаларига 20 миллион евро йўналтирилиши ҳақида хабар берилди.


