Ўзбекистонга автомобил импорти қулади

12:31 · 13.05.2025

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

АҚШда барча инсонларни кузатувчи тизим яратилди

Технология ҳаётни сақлаб қолиши ва бегуноҳларни ноҳақ айбловлардан ҳимоя қилиши мумкин.

АҚШда барча инсонларни кузатувчи тизим яратилди
Фото: «saolmaith.com»

АҚШда Clearview AI компанияси ер юзидаги деярли барча инсонларни кузатиш имконини берувчи тизим яратди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Маълум қилинишича, Clearview AI 100 миллиард инсон фотосуратларидан иборат дунёдаги энг катта маълумотлар базасини яратишга ёрдам берадиган инвесторларни қидирмоқда. Бу Ер юзидаги деярли ҳар бир одамнинг юзини аниқлаш учун кифоя қилади.

Clearview аллақачон 10 миллиардга яқин расм тўплаганини ва ҳар ой 1,5 миллиард қўшаётганини айтган. Ғояни амалга ошириш учун инвесторлардан яна 50 миллион доллар керак бўлади.

Clearview суратларни ижтимоий тармоқлардан ва бошқа интернет манбаларидан уларнинг эгаларига ҳам, суратлар жойлаштирилган сайтларга ҳам хабар бермасдан олади. Facebook, Google, Twitter ва YouTube аллақачон компаниядан сурат йиғишни тўхтатишни талаб қилган. Бироқ Clearview АҚШ Конституцияси унга шундай ҳуқуқ берганини айтиб, рад этган.

Бундан ташқари, Clearview ўз бизнес моделини кенгайтириш, янги майдонларга чиқиш ҳамда юришни идентификациялаш, фотосуратлар жойлашуви ва бармоқ изини масофадан сканерлаш каби янги технологияларни ўрганиш ниятида.

Clearview компанияси маълумотларни Google билан бир хил тарзда тўплашини ва унинг материаллари жиноятнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш учун фойдаланилишини айтган. Ҳозирча компания нодавлат нотижорат ташкилотлар ва компанияларга хизмат кўрсатиш-кўрсатмаслик тўғрисида бир қарорга келмаган — маълумотларни фақат давлат идоралари олмоқда.

Технология ҳаётни сақлаб қолиши, бегуноҳларни ноҳақ айбловлардан ҳимоя қилиши ва умуман нотўғри идентификациянинг олдини олиши айтилмоқда.

Маълум бўлишича, полиция аллақачон Clearview базасидан АҚШдаги тартибсизликлар пайтида зўравонлик билан жиноят содир этган ёки ўзгаларнинг мулкини йўқ қилишда гумон қилинганларни қидириш ва ҳибсга олиш учун фойдаланган. 2021 йилнинг 6 январида Вашингтонда содир бўлган воқеалардан сўнг Clearview AI ўз технологиясидан Капитолийни эгаллаб олган шахсларни аниқлашда фойдаланилгани ҳақида хабар берган.

Бироқ, Clearview’га қарши кўплаб даъволар аллақачон қўзғатилган. Хусусан, Иллинойс штатида компания маҳаллий аҳолининг розилигисиз уларнинг суратларини ноқонуний йиғишда айбланмоқда. Федерал суд адвокатларнинг тузатишга доир далилларини рад этган ва даъво давом этиши керак деган қарорга келган.

Шунингдек, Airbnb, Lyft ва Uber аллақачон Clearview технологиясига «қизиқиш билдирган» деган миш-мишлар тарқалган, чунки кўплаб жиноятлар уларнинг платформаларидан фойдаланиш билан боғлиқ. Бироқ компания раҳбари ва шериклари ҳамкорлик режаларини рад этмоқда.

Аввалроқ АҚШда электромобилларни ҳаракат пайтида қувватлайдиган йўл қурилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Meta фойдаланувчининг кўз ҳаракати ва юз ифодасини кузатиш технологиясини ишлаб чиқиши ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Янгиликлар 12:31 · 13.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади