Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Уоррен Баффет Occidental Petroleum нефть компаниясининг 5,1 млрд долларлик акцияларини сотиб олди

Хариддан сўнг компания акциялари нархи 18 фоизга ўсди.

Уоррен Баффет Occidental Petroleum нефть компаниясининг 5,1 млрд долларлик акцияларини сотиб олди
Фото: «ru.ihodl.com»

Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway компанияси Occidental Petroleum нефть гигантининг 91,2 миллион оддий акциясини сотиб олди, уларнинг қиймати 5,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси (SEC) маълумотларига таяниб CNBC хабар берди.

Occidental Petroleum’нинг 61 миллиондан ортиқ акциялари 2–5 март кунлари ҳар бир акция учун 47,07 дан 56,45 долларгача бўлган нархларда сотиб олинди. Қолган 29 миллиони ҳам 2022 йил сотиб олинган.

Таъкидланишича, акциялар қачон сотиб олингани аниқ эмас, чунки Berkshire янги харидлар ҳақида маълумотни улар амалга оширилганидан кейин бир кун ичида ошкор қилишни талаб қиладиган 10 фоизлик эгалик мақомига етмаган. Баффет компанияси оддий акцияларнинг 9 фоизига эгалик қилмоқда.

Шунингдек, Berkshire яна 83,9 миллион дона акцияни 59,62 долларга сотиб олиш учун ордерга эга. Гарчи ушбу кафолатлар SEC’га ариза бериш учун ишлатилмаган бўлса-да, улар эътиборга олиниши керак. Бу шуни англатадики, техник жиҳатдан Berkshire’нинг улуши 17 фоиздан ошади.

Berkshire Anadarko компаниясини 38 миллиард долларга сотиб олишга ёрдам бериш учун 2019 йилда Occidental компаниясига 10 миллиард долларлик кредитни ўз ичига олган битимни тузганида ушбу ордерларни олганди.

Пулни тежаш учун Occidental биринчи ва иккинчи чоракларда акциялар шаклида Berkshire кредити бўйича тўловларни амалга оширди. Berkshire биринчи чоракда 17,3 миллион дона, иккинчи чоракда эса 11,6 миллион дона акция сотиб олди.

Occidental Petroleum — Арманд Ҳаммер томонидан асос солинган ва штаб-квартираси Лос-Анжелесда жойлашган Америка нефть компанияси. Айни пайтда компания Fortune Global 500 рейтингида 491-ўринни эгаллаб турибди. 4 март куни компания акциялари NYSE платформасида 17,6 фоизга, яъни 56,15 долларгача кўтарилди, 2022 йилда эса уларнинг қиймати деярли икки бараварга ошди.

Аввалроқ Ғарбнинг йирик нефть компаниялари 41 миллиард долларлик акцияларни қайта сотиб олиши хабар қилинганди. Шунингдек, Уоррен Баффет миллиардерлар рейтингида Meta ва Google асосчиларидан ўзиб кетгани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди