Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Бизнес 20:30 · 21.02.2022

Ғарбнинг йирик нефть компаниялари 41 млрд долларлик акцияларни қайта сотиб олади

Shell акцияларни сотиб олишга энг кўп маблағни — 12 млрд доллар сарфлайди.

Ғарбнинг йирик нефть компаниялари 41 млрд долларлик акцияларни қайта сотиб олади
Фото: «myprofit.com»

Ғарбнинг йирик нефть компаниялари 41 миллиард долларлик акцияларни қайта сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда RBC Capital Markets банки таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига таяниб Financial Times хабар берди.

Маълум қилинишича, Ғарбнинг еттита йирик нефть ва газ компаниялари — BP, Shell, ExxonMobil, Chevron, TotalEnergies, Eni ва Equinor 2022 йил ўз акцияларини жами 41 миллиард долларга қайта сотиб олишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, Bernstein Research инвестиция компанияси умумий суммани бироз пастроқ — 38 миллиард долларга баҳоламоқда. Аммо, ҳар ҳолда, бу 2008 йилдан бери рекорд миқдор бўлади. Ўшанда компаниялар ўз акцияларини 46 миллиард долларга қайтариб сотиб олганди.

Таъкидланишича, Shell 2022 йилда акцияларни сотиб олишга энг кўп маблағ сарфлайди — 12 миллиард доллар. BP иккинчи ўринда — тахминан 6,5 миллиард долларга сотиб олади. Қолган компаниялар бунинг учун 2 миллиард доллардан 6 миллиард долларгача маблағ ажратади.

Таҳлилчилар нефть ва газ компанияларининг бундай режаларини яхши бозор атмосфераси ва акциядорлар ишончини қозониш истаги билан изоҳлайди.

«Сектор узоқ вақтдан бери яхши ҳолатда. Энди асосий савол — бу циклнинг давомийлиги», — деган Бирай Борхатариа, RBC Capital Markets таҳлилчиси.

Унинг сўзларига кўра, бу корпорациялар тахминан 50 миллиард долларни акциядорларга дивидендлар кўринишида тўламоқчи. Шунингдек, нефть нархи ўсишда давом этса, акциядорларнинг даромади янада юқори бўлиши мумкин.

Аввалроқ Саудия фонди Aramco’нинг 80 миллиард долларлик улушини қўлга киритгани хабар қилинганди. Шунингдек, Дунёнинг энг йирик нефть компанияси 50 миллиард долларлик акцияларини сотиши ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда