
Икки минг «кўки»дан 40 миллион сўмгача: Ўзбекистонда энг кўп маош таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари рўйхати
«HeadHunter Ўзбекистон» Kommers.uz’га энг юқори маошли вакансиялар рўйхатини тақдим этди.

Дунё, хусусан, Ўзбекистон бўйича ҳам ишсизлик асосий муаммо бўлиб қолмоқда. «HeadHunter Ўзбекистон» Kommers.uz’га Ўзбекистонда энг кўп маош таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди.
Қуйидаги рўйхат «HeadHunter Ўзбекистон» томонидан сўнги ҳафтада HeadHunter (hh.uz) веб-сайтида жойлаштирилган иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ва иш қидирувчиларнинг резюмелари таҳлили асосида тайёрланган.
Компания: Myle
- Лавозим: Юк ташиш бўйича эксперт диспетчер (АҚШ)
- Иш ҳақи миқдори: 1500 доллардан 5 минг долларгача (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: BULAVKA Biznes МЧЖ
- Лавозим: NodeJS (TypeScript) + React.js (TypeScript) + Flutter стеклари дастурчиси
- Иш ҳақи миқдори: 40 миллион сўмгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Raqamli Dunyo МЧЖ
- Лавозим: Flutter дастурчиси
- Иш ҳақи миқдори: 4 миллиондан 35 миллион сўмгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Raqamli Dunyo МЧЖ
- Лавозим: С# дастурчиси
- Иш ҳақи миқдори: 4 миллиондан 35 миллион сўмгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Raqamli Dunyo МЧЖ
- Лавозим: Middle Python Engineer
- Иш ҳақи миқдори: 4 миллиондан 35 миллион сўмгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: INTER NATION SCHOOL МЧЖ
- Лавозим: ESL Teacher / Инглиз тили ўқитувчиси
- Иш ҳақи миқдори: 15 миллиондан 20 миллион сўмгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: AS-KONA МЧЖ
- Лавозим: Улгуржи савдо менежери
- Иш ҳақи миқдори: 15 миллион сўмдан бошланади (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Cambridge Learning Centre МЧЖ
- Лавозим: Инглиз тили ўқитувчиси / IELTS Instructor General English Teacher
- Иш ҳақи миқдори: 13 миллиондан 19 миллион 500 минг сўмгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: т.м AB.Digital (Bazis Digital МЧЖ)
- Лавозим: Senior/Middle Android developer
- Иш ҳақи миқдори: 800 дан 2 минг долларгача (даромад солиғи билан ҳисоблаганда)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Компания: Crowe TAC МЧЖ
- Лавозим: Senior C# Backend Developer
- Иш ҳақи миқдори: 1000 дан 1500 долларгача (даромад солиғисиз)
Вакансия билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
HeadHunter (hh.uz) Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги етакчи онлайн иш қидириш ва ходимларни ишга ёллаш платформаси ҳисобланади.
Аввалроқ Ўзбекистонда имконияти чекланганлар учун ортаётган бўш иш ўринлари ва уларга таклиф этилаётган ўртача маош ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда олий маълумотсиз бўла туриб қандай иш топиш мумкинлиги хабар қилинди.





